Президент баъзи мактабларда информатика фани ҳали ҳамон эски дастурлаш тили асосида ўтилаётганини танқид қилди

Президент баъзи мактабларда информатика фани ҳали ҳамон эски дастурлаш тили асосида ўтилаётганини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда умумтаълим мактабларида ахборот технологияларининг жорий этилишини ҳам қониқарли эмаслигини, баъзи мактабларда информатика фани ҳали ҳамон эски дастурлаш тили асосида ўтилиши, бир қатор компьютер жиҳозлари яроқсиз ҳолга келиб қолганини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, йиғилишда мактабларда компьютер билан таъминланганлик даражасини танқидий ўрганиб, уларни жиҳозлаш бўйича аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, информатика фанини ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилган.

Бундан ташқари, йиғилишда ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонликлар IТ-маҳсулот ва ечимларни қидириб топишга қаратилган форумда қатнашади

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!