Президент жонли эфирда Instagram фойдаланувчисини ҳақоратлади ва уни топиб йўқ қилишга ваъда берди (видео)

  •   DiMaX
  •  1794
  •  19.05.2021 10:39

Президент жонли эфирда Instagram фойдаланувчисини ҳақоратлади ва уни топиб йўқ қилишга ваъда берди (видео)

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров интернет тармоқларидаги турли чиқишлари билан танилган. Telegram мессенжери Роскомнадзор томонидан блокланиш таҳдидига учраганида ҳам у можарога аралашган эди.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Куни кеча Instagram ижтимоий тармоғида жонли эфир қилаётганида, фолловерларидан бири унга: «Сен одам эмассан, сен шайтонсан», деб ёзган. Бунга жавобан президент уни очиқдан-очиқ ҳақоратлаган ва топиб йўқ қилишини айтган.

Гувоҳи бўлганингиздек, Рамзан Қодиров: «...Мен сени топаман. Кейин кўрамиз шайтон кимлигини. Сени кечалари ухлай олмайдиган қилиб қўяман, ҳозирдан васиятингни ёзиб қўявер, ўлсанг, оилангга қарашиб туришади. Мен жуда кўп шайтонларни йўқ қилдим, сени ҳам йўқ қиламан», деб очиқ таҳдид қилган.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марк Цукерберг ўзининг компаниясига қарашли Messenger ёки WhatsApp эмас, балки рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлган эди. Яқинда эса ўша Signal мессенжери фойдаланувчиларга Facebook ҳамда унга қарашли Instagram улар ҳақида қандай маълумотларни тўплашини кўрсатган.

Биз олдинроқ эълон қилган мақолада маълумотларни энг кўп улашувчи 10 илова, ўз фойдаси учун маълумотларни тўпловчи 10 та илова, шахсий маълумотларни энг кўп кузатувчи 10 та илова ҳамда маълумотларни улашмайдиган 10 та илова рўйхатлари берилган.

Куни кеча эса бир нечта оммабоп мессенжерларнинг смартфон эгаларининг шахсий маълумотларини тўплаш даражаси бўйича янги рейтинги ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: Текшириб кўринг: Facebook’дан сизнинг телефон рақамингиз ҳам ўғирланганми?