Президент мактабларида ахборот технологияларига ихтисослашган фан ҳам ўқитилади

Президент мактабларида  ахборот технологияларига ихтисослашган  фан ҳам ўқитилади

Президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика)) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айтиб ўтган.

Шунингдек, Халқ таълими вазири Президент мактабларининг асосий мақсади мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ривожланишига керакли шароитлар яратиш эканлигини,  Президентимизнинг ташаббусига кўра биринчи мактаб Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ташкил этилиши, шунингдек, Президент мактаблари босқичма-босқич мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилишини айтиб ўтган.

“Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этиладилар ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади”, - деди Шерматов.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Президент мактабларини ташкил этишни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда эълон қилган.

ЎҚИНГ: 2021 йилгача Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолиятлари учун давлат маблағлари оширилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!