Президент қонунни имзолади: ёлғон ахборот учун 89 млн 200 минг сўмгача жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси!

  •   DiMaX
  •  500
  •  26.12.2020 12:48

Президент қонунни имзолади: ёлғон ахборот учун 89 млн 200 минг сўмгача жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси!

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу хусусда Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи Huquqiy axborot канали ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлинг: 89 млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин!

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса, уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!