Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

  •   DiMaX
  •  5755
  •  30.11.2020 15:12

Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат фуқаролари учун Telegram  ва WhatsAppдаги ўз рақамларини очиқлади. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Telegram маликаси» билан танишамиз! (+видео)

«Венесуэла ва халқимиз ҳақидаги ҳақиқат учун курашга WhatsApp  ва Telegram  орқали қўшиляпман. Мадуро — WhatsApp’да, Мадуро — Telegram’да. Мана менинг рақамим — 04262168871, уни ўз гуруҳларингизга қўшиб қўйинг», — деди давлат раҳбари Twitter’даги жонли эфир пайти.

Мадуро, шунингдек, душанба, 30 ноябрдан бошлаб чекловлар (карантин бўйича) мунтазам юмшатиб борилишига ваъда берган.

ЎҚИНГ: Instagram'да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.