"Приложение Системный UI остановлено" хатосини тўғрилаймиз

  •   Saroy
  •  1248
  •  12.05.2018 16:21

Samsung Galaxy қурилмасидан фойдаланувчилар деярли ҳар куни "Приложение Системный UI остановлено" да анчайин кўнгилсиз муаммога дуч келадилар.  Мазкур муаммони бартараф этиш учун биз таклиф этаётган усуллар билан танишсангиз  муаммодан тезда қутиласиз

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy телефонида ўчиб кетган алоқани тиклаш мумкин?

Умуман олганда, бунинг бир нечта йўллари мавжуд, лекин биринчи ва энг муҳимидан бошлаймиз.

Қуйида келтирилган йўриқнома билан яхшилаб танишинг, шунда ҳеч нарса эсдан чиқмайди.

Хўш, "Приложение Системный UI остановлено" хатосини қандай тўғрилаймиз.

Ён томонда панелдаги Play Маркет илова дуконини очинг, у бир ҳаракат билан чиқиб келади,

“Мои приложения и игры” бўлимини танланг.

  “Установленные” тўпламида Google иловасини топинг (у авваллари Google Поиск сифатида танилган эди).

Меню тугмасини босинг, у ўнг томонда юқори бурчакда поиск тугмасининг ёнида турибди ва “Автообновление” қаршисидаги белгини олиб ташланг.

 Энди янгиланган Google иловасини ўчириш лозим, бунинг учун “Удалить обновления”, клавишини босасиз, у “Открыть”нинг олдида турибди.

Энди текширамиз, юқоридаги хато ғойиб бўлдими?

Агар муаммо йўқолмаган бўлса, гарчи бунақаси жуда кам учрайди, иккинчи усулни қўллаб кўринг.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy телефонида ўчиб кетган алоқани тиклаш мумкин?

“Настройки” иловасини ишга туширинг.

 “Приложения” бўлимини очинг.

Меню тугмасини босинг, сўнгра рўйхатдаги “Показаться системные приложения  пунктни танланг.

Рўйхатдаги “Интерфейс системы” иловасини топинг ва хотира бўлимидаги маълумотларни ва  кэшни ҳам тозаланг.

 

Энди текшириб кўринг, хато йўқолмадими?

Агар бу усул ёрдам бермаган бўлса, у ҳолда  бошқа чорани қўллаймиз.

Телефонингиз созламаларини дастлабки ҳолатга қайтаришингиз керак бўлади, қурилмани завод параметрларига келтирасиз. Жараённи тугатганингиздан кейин хотирадаги барча шахсий маълумотлар ўчиб кетади, шу боис ҳар эҳтимолга қарши керакли маълумотларнинг қўшимча нусхасини ҳам олиб қўйинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!