Prisma илова-дастури дизайни ўзгарди ва икки баробар тезлашди

Prisma илова-дастури дизайни ўзгарди ва икки баробар тезлашди

Prisma фотомуҳаррирининг Android-қурилмалар учун мўлжалланган иловаси чиқиб улгурмасидан, мобил дастурнинг iOS-қурилмалар учун мўлжалланган версияси яхшигина янгиланди, дея хабар бермоқда Droider.ru.

Илованинг энг янги версияси суратларни аввалгидан ҳам тезроқ қайта ишлайди ва янги интерфейсга эга. Дизайндан ташқари, илова-дастур суратни қайта ишлаш изчиллигини тартибга солишни ҳам ўрганди.

Сўнгги янгиланишдан сўнг фотомуҳаррирдаги фильтрлар сони яна бештага кўпайди. Бундан ташқари, Prisma’да фильтрлар лентаси ҳам пайдо бўлган бўлиб, унинг ёрдамида қолиплардан фойдаланиб кўриш янада осон ва тезроқ бўлади.

26907c8729d334-1-640x376

Стартап асосчиларидан бири ҳисобланган Алексей Моисеенковнинг сўзларига кўра, нейрон тармоқлар ёрдамида суратларни қайта ишлаш тезлиги икки баробар ортган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Prisma мобил дастурининг Android-қурилмалар учун мўлжалланган версияси июль ойи охиригача чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!