«Прописка»да турувчилар сони тўғрисида энди онлайн маълумотнома олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1293
  •  17.11.2020 16:30

«Прописка»да турувчилар сони тўғрисида энди онлайн маълумотнома олиш мумкин!

Ягона портал орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Энди эса my.gov.uz шу йўналишда яна бир хизматни йўлга қўйди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Gov.uz порталида «VAPSHE MALADES BALA» рўйхатга олинди!

Уйингизда рўйхатдан ўтиб яшаётганлар тўғрисида маълумотнома зарурми ва ёки ўша биз билган 17-форма маълумотномасини олиш керакми? Бу энди жуда осон!

Эндиликда шу маълумотларни олиш учун Ички ишлар бўлимларига бориб, навбат кутиб ўтиришингиз шарт эмас. Ягона портал (my.gov.uz) орқали уни бир зумда олиш имконига эгасиз.

Ягона порталда «Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома» хизматини танлаб, маълумотномани онлайн тарзда олинг.

Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.

Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/372

ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма