PUBG ижодкорлари ўйин воқеалари ҳақида қисқа метражли фильм ишлашди

  •   DiMaX
  •  2809
  •  21.07.2020 13:55

PUBG ижодкорлари ўйин воқеалари ҳақида қисқа метражли фильм ишлашди

Ҳозирда PlayerUnknown's Battlegrounds ўйини энг оммабопларидан бири бўлиб, келтирадиган дромади ҳам шунга яраша. Май ойида унинг смартфонларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини энг кўп фойда келтирган мобил ўйин мақомига эришган.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Бу ўйиннинг яратувчилари The Sanhok Tapes («Санок ёзувлари») номли қисқа метражли фильм яратишди. YouTube видеохостингидаги Playerunknown's Battlegrounds расмий каналида эълон қилинган лавҳа етти дақиқа давом этади.

Унда PUBG ижодкорлар жамоаси ўйиндаги навбатдаги матчни кузатаётиб, отрядлардан бирининг назоратини қўлдан чиқариб қўйишади. Улар ваҳимага тушиб қолишганида, онлайн суҳбатга нотаниш биров қўшилади, бу шахсан Playerunknown’нинг ўзи бўлиши мумкин.

Эҳтимол, юқоридаги видео – қизиқувчиларга PUBG оламида юз бераётган воқеалар ҳақида маълумот берувчи роликлар туркумининг биринчиси бўлиши мумкин. Яъни, ҳали унинг давоми ҳам чиқса керак, воқеаларни бирга кузатамиз.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.