PUBG ишқибозлари учун кутилмаган хушхабар!

  •   DiMaX
  •  1615
  •  28.07.2021 16:38

PUBG ишқибозлари учун кутилмаган хушхабар!

Геймерлар яхши билишади: PlayerUnknown's Battlegrounds (мобил версияси – PUBG Mobile) энг оммабоп ўйинлардан биридир. Бу борада у билан Fortnite беллашиб келаётир.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

PUBG смартфонларда ўз ўрнини эгаллаб улгурган, лекин унинг десктоп версияси Fortnite’га мағлуб бўлаётир. Шунинг учун мазкур лойиҳа дастурчилари PlayerUnknown’s Battlegrounds ўйинининг компьютерларга мўлжалланган талқинини бепул қилишни режалаштиришмоқда.

Бу ҳақда хабар берган PlayerIGN никли инсайдернинг таъкидлашича, PUBG яқин орада «free-to-play» модели асосида тарқатила бошлайди. Яъни, ўйиннинг ўзи базавий бепул бўлади, монетизация эса унинг ичидаги турли ҳарбий анжомларни ва ички контентни сотиш орқали қилинади.

Кейинги ойданоқ PUBG ижодкорлари ўйинни бир ҳафта мобайнида тақдим этишмоқчи; бунда улар геймерларнинг реакциясини кузатишади. Кузатувлар натижалари муайян мезонларга мос келса, кейинроқ бу шутерни бепул қилиб юборишади.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!