PUBG кушандаси – бепул Apex Legends атиги 8 соатда бир миллионлик кўрсаткичдан ошди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  792
  •  05.02.2019 16:49

PUBG кушандаси – бепул Apex Legends атиги 8 соатда бир миллионлик кўрсаткичдан ошди! (+видео)

Respawn Entertainment студияси кеча – 4 февралда Apex Legends ўйинини расман намойиш этди. Мазкур ўйин Titanfall олами бўйлаб «шоҳона жанг» бўлиб, кузатувчилар унинг PUBG’дан ҳам ўзиб кетишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Survival Game’ни қарши олинг: Xiaomi ҳам PUBG ва Fortnite каби ўйин тақдим этди!

Apex Legends ўйинида геймерлар уч кишилик жамоа бўлиб курашга киришадилар, жанг майдонида жами 20 отряд бўлади. Унга яна MOBA унсурлари ҳам қўшилган бўлиб, ҳар бир персонаж алоҳида, ўзигагина хос қобилиятга эга.

«Шоҳона жанг» қоидаларига кўра, ўйинчилар уруш майдонига қуролсиз ҳолда ташланади. Лекин Apex Legend сал фарқлироқ: ҳар бир персонажнинг алоҳида қобилиятлари орасида битта супер ҳужум ҳам бор. Ўйин бошида саккизта персонаж бўлади, аммо дастурчилар кейинги янгиланишларда улар сонини кўпайтиришмоқчи.

Respawn бу ўйинга яна маркерларни ҳам қўшган: улар ёрдамида геймерлар харитадаги керакли жойларни, предметларни ва ҳатто рақибларини ҳам белгилаб қўйишлари мумкин – бу эса ўз жамоадошларига кўмаклашиш учун керак.

ЎҚИНГ: 2018 йилдаги энг зўр ўйинлар: PlayStation Blog версияси

Қуйида Apex Legends ўйинининг Game Informer томонидан тақдим этилган ярим соатлик геймплейини томоша қилиш мумкин:

Apex Legends аллақачон PlayStation 4, Xbox One ҳамда компьютерлар учун бепул вариантда тақдим этилган, аммо ичида микротранзакциялари бор. Ўйин аввалида фақатгина олтита персонаж бепул бўлиб, қолган иккитасини ўйиндаги ёки премиал валюта эвазига харид қилишга тўғри келади.

Шунингдек, Respawn Entertainment студиясининг раҳбари Винс Зампелла ўзининг Twitter-аккаунтида ушбу ўйиннинг дастлабки статистикасини эълон қилди. Унга кўра, тақдим этилганидан кейинги саккиз соат ичидаёқ Apex Legends’ни бир миллиондан ошиқ геймер ўйнаган. Демак, унинг жорий йил хитларидан бири бўлишига етарлича асос бор.

ЎҚИНГ: 18 яшар йигитча смартфон ва ўйин сабабли ўз жонига қасд қилди!