PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

  •   DiMaX
  •  1787
  •  29.07.2020 15:43

PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

Смартфондан хитойча дастурларни ўчиришга ёрдам берувчи Remove China Apps иловаси чиқибоқ хитга айланганлиги ҳақида ёзган эдик. Бироқ Google компанияси Хитой ва Ҳиндистон орсидаги зиддият сабабли оммалашган бу иловани Play Market’дан тезда олиб ташлаган.

ЎҚИНГ: Бу мессенжер қип-қизил жосус экан-ку!

Сиёсий сабабларга кўра Ҳиндистон жорий йилда 59 та хитойча иловани тақиқлаган, улар орасида TikTok, ShareIt, UC Browser, WeChat, CamScanner каби машҳурлари ҳам бор. Кейинроқ эса мамлакатда яна 47 та илова чекланди – булар асосан олдин тақиқланган ўша дастурларнинг «енгиллаштирилган» версиялари ёки клонларидир.

Сўнгги хабарларга кўра, Ҳиндистон ҳукумати энди Хитойнинг яна 275 та мобил дастурини хавфсизлик ва махфийлик жиҳатидан текширишга киришган. Англаб турганингиздек, уларни ҳам бирор баҳона билан «филлар ўлкаси»да чеклашга ҳаракат бошланган.

Янги рўйхатда дунё бўйича оммабоп шутер – PUBG Mobile ўйини ҳамда AliExpress онлайн дўконининг мобил иловаси ҳам бор. TikTok’дан ташқари, ByteDance стартапининг яна Resso ҳамда Ulike оқимли мусиқа сервислари ҳам хавф остида турибди. Шунингдек, смартфонлари Ҳиндистонда ўта оммалашган Xiaomi компаниясининг 14 та иловаси тақиқланиши мумкин.

PUBG Mobile учун чеклов ўрнатилса, бу Tencent компанияси учун қаттиқ зарба бўлади. Зеро, мазкур ўйин учун Ҳиндистон энг йирик бозор ҳисобланди – бу ерда уни 175 миллиондан ошиқ ўрнатиб олишган; бу эса умумий юклаб олишларнинг салкам 24 фоизини ташкил этади.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!