PUBG Mobile битта мамлакат учун эксклюзив версияда чиқяпти (+видео)

  •   DiMaX
  •  1118
  •  07.05.2021 10:45

PUBG Mobile битта мамлакат учун эксклюзив версияда чиқяпти (+видео)

PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг мобил қурилмаларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини геймерлар орасида ўта машҳур. 2018 йилнинг февралида намойиш қилинганидан то 2021 йил мартнинг охиригача у келтирган даромад миқдори 5,1 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган.

ЎҚИНГ: Смартфон эгалари 2020 йилда қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашди?

Ўйинсозлар учун катталиги бўйича иккинчи ўриндаги бозор бўлган Ҳиндистонда аввалроқ PUBG Mobile чекланган эди. Бу ердаги даромаддан қуруқ қолмаслик учун унинг ижодкори – Krafton студияси Battlegrounds Mobile India номли маҳсулотини эълон қилди. Ҳиндистон геймерларига мўлжаллангани номидан ҳам кўриниб турган ушбу ўйин маълум даражада PUBG Mobile’нинг нусхасидир.

Battlegrounds Mobile India ўқинида айнан Ҳиндистонга мосланган – ҳукумат талабларига мос эксклюзив контент, персонажларда ҳам шунга яраша кийимлар ва хусусиятлар бўлади. Krafton бу борада маҳаллий ўйинсозлар билан ҳамкорлик қилади, геймерларнинг шахсий маълумотлари махфийлигини таъминлашда ҳам уларнинг кўмагига таянади.

ЎҚИНГ: Энг, энг, энг... мобил ўйинлар учта рейтингда (App Annie, 2020 йил)

Battlegrounds Mobile India версиясида, табийки, оригинал ўйиндан фарқланувчи бир қатор чекловлар ҳам кўзда тутилган. Унда геймерлар ўз ота-оналарининг ёки васийларининг телефон рақамларини тақдим этишлари шарт. Шунингдек, кунлик вақт ва маблағ сарфи ҳам чекланган – тегишлича уч соат ва тахминан 95 АҚШ долларига тенг.

Krafton яқин орада Battlegrounds Mobile India учун олдиндан рўйхатдан ўтиш очилишини айтган, аммо санасини аниқ кўрсатмаган.

Ушбу ўйин атрофидаги саргузаштлар ҳам қизиқ: 18 яшар йигитча PUBG Mobile туфайли ўз жонига қасд қилган, уни ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланган. Бир неча мамлакатда шу ва бошқа ўйинлар тақиқланган, мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланган. PUBG ижодкорлари ўйин воқеалари ҳақида қисқа метражли фильм ишлашган, фанатлари эса ўзларини ўлдира бошлашган. PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопган, бу ўйинга Metro Exodus услубидаги янги харита ва режим қўшилган.

ЎҚИНГ: PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!