PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопди

  •   DiMaX
  •  2185
  •  09.09.2020 18:09

PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопди

Хитой билан сиёсий зиддият туфайли, 2 сентябрь куни Ҳиндистон ҳукумати 118 та хитойча ўйин ва иловани тақиқлаётганини эълон қилган. Улар орасида эса машҳур PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг мобил қурилмаларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини ҳам бор.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Sensor Tower маълум қилишича, PUBG Mobile тақиқланганидан сўнг бошқа ўйинларнинг оммабоплиги ошиб кетган. Ҳиндистон бозорида iOS тизимида ҳам, Android тизимида ҳам энг кўп юклаб олинаётган ўйинлар ТОП-учталигига Garena Free Fire, Ludo King ҳамда Call of Duty: Mobile кирган.

Статистикага кўра, 2 сентябрдан 5 сентябргача бўлган қисқа муддат ичида Garena ўйинининг юкланишлар сони 2,1 миллионга етган, Ludo King ўйинида эса бу кўрсаткич 1,52 миллионни ташкил этган. Call of Duty: Mobile эса бу муддатда «атиги» 1,15 миллион марта ўрнатиб олинган бўлса-да, унинг кейинги 30 кунлик кўрсаткичи юқори бўлиб, Apple App Store бўйича у биринчи ўринни олган.

Даромад келтириши нуқтаи назаридан эса Call of Duty: Mobile энг сердаромад мобил ўйин бўлган. Бу борада кучли бешликка тегишлича Garena Free Fire, Gardenscapes, Candy Crush Saga ҳамда Coin Master ҳам кирган.

Дарвоқе, PlayerUnknown's Battlegrounds Mobile ўйинининг Ҳиндистонда чекланиши масаласи юзасидан кеча PUBG Corporation баёнот берган. Унга кўра, ўйин ижодкорлари Tencent компаниясидан ноширлик ҳуқуқини олиб қўйишган ва уни яна Google Play ҳамда App Store каталогларига қайтариш учун Ҳиндистон ҳукуматидан розилик олишга уриниб кўришмоқчи.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.