PUBG MOBILE ўйини 5 ёшда!

PUBG MOBILE ўйини 5 ёшда!

Ўзбекистон, Тошкент – дунёдаги энг оммабоп мобил ўйинлардан бири бўлмиш PUBG MOBILE шу ой ўзининг 5 йиллигини нишонламоқда. 2018 йилнинг 19 март санасида ишга туширилган PUBG MOBILE ўша пайтдан бери бутун дунё бўйлаб 1 миллиарддан кўпроқ маротаба юклаб олинган. Ушбу ҳодисани нишонлаш мақсадида PUBG MOBILE ўз ўйинчиларининг сўнгги беш йил давомидаги мисли кўринмаган ютуқлари ҳақида сўзлаб беради.

«Эрангел» PUBG MOBILEнинг том маънодаги энг обрўли, ва демакким энг омммабоп харитаси ҳисобланади, ушбу харитага кирувчиларнинг умумий сони 108.5 миллиард кишини – яъни сайёрамиз аҳолисидан 14 баравар кўпни ташкил қилади! М416 ўйинчиларнинг энг яхши кўрган қуроли сифатида танилди: ундан 311 триллион маротаба фойдаланганлар ва унинг ёрдамида 118.6 миллиард маротаба рақиб ишғол қилинган. Парашютда сакрашда эса «Яшил парашют»дан 780 миллион маротаба фойдаланилиб, у PUBG MOBILE ўйинчиларининг бош таянчи ҳисобланади.

Транспорт воситаларига келадиган бўлсак, PUBG MOBILE ўйинчилари энг кўп баггиларни хуш кўрадилар – уни 18.3 миллиард маротаба ҳайдаганлар. Агарда улар катта масофага юришлари керак бўлиб қолса, кўпчиликлари асосан ҳаракатланиш учун мотосиклни танлайдилар. Унда ўйинчилар 3.42 триллион километр йўл юрганлар, яъни бундан ўйинчилар ер сайёрасини 85.72 миллион маротаба айланиб ўтганлар десак бўлади.

PUBG MOBILE ўйинчиларининг киберхавфсизлиги учун жавобгарлик ҳам таҳсинга сазоввор. Сўнгги беш йил мобайнида PUBG MOBILEнинг «Пан» хавфсизлик тизими жами 538.5 миллиард ўйинчидан 1.24 миллиард нафар виждонсиз ўйинчиларни блоклаган. Сиз ушбу статистика ва кўплаб бошқа маълумотлар билан қуйидаги видеода танишиб чиқишингиз ҳамда ўйнашни бошлашингиз ва қироллик урушида ғалаба қозонган 10 миллиард кишидан бирига айланишингиз мумкин!

5 йил мобайнида PUBG MOBILE энг йирик жаҳон брендлари билан: Энг машҳур К-поп хонандаларидан бошлаб жаҳондаги машҳур футболчигача, супер қаҳрамонлардан тортиб автомобил саноати гигантларигача ҳамкорлик қилган, бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда PUBG MOBILEнинг режалари катта ва ҳали кўп нарсани эълон қилиш лозим. Бундай коллаборациялардан кўзланган мақсад ўйинни барча ўйинчилар учун янада жўшқин ва янги элементларга бой қилиб тузиш: яъни эгаллаш вақти чекланган транспорт воситаларидан тортиб жаҳон юлдузлари иштирокидаги бутун виртуал консертларгача элементларни яратиш.

«Мен ҳар куни PUBG MOBILEга кириб, ўйнашда давом этаётган миллионлаб фойдаланувчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу ажойиб 5 йил учун сизга раҳмат! Ҳамжамиятимиздан олган кўмагимиз ҳали ҳам улкан, ва умид қиламизки, сизга севимли ўйинингизнинг 5 йиллигини нишонлашимиз ёқиб қолади. Биз сизга мобил қурилмаларингиз орқали қирол жангининг энг яхши тажрибасини тақдим қилишда давом этаётганлигимиздан мамнунмиз!» - дейди Tencent Gamesдаги PUBG MOBILE нашриёт гуруҳининг раҳбари Винсент Ванг.

Ўзининг 5 йиллигини нишонлаш доирасида PUBG MOBILE яқиндагина 2.5 версиясининг янгиланган кўринишини чиқариб, унда янги ижодий режим бўлмиш “Ажойиботлар Олами” очилган ва ҳозирда у ҳали бета версияда мавжуд, бу эса ўйинчиларга ўзларининг шахсий харита ва режимларини яратиш имконини беради. 2.5 версиясининг янгиланиши таркибига Imagiversary ҳам кириб, унда соврин ва кийимбошга, шунингдек қувноқ жанглар учун янги ранг-баранг жиҳозларга эга бўлиш учун икки «Фантазия Plaza» ва «Районами фантазий» зонали Эрангеле ва Ливикеда туғилган кунни нишонлаш мумкин.

Энди PUBG MOBILE келажакка назар солади ва жанг майдонларида ўйинчилар кўнглини очиш учун ўзининг янги «Ажойиботлар олами» режимини ҳамда янги жўшқинлантирувчи ҳамкорликларни, жумладан яқинлашиб келаётган машҳур DRAGON BALL аниме-сериали билан ҳамкорлик ва кўплаб бошқаларни жорий қилишда давом этади. Янгиликларни кузатиб боринг.
PUBG MOBILEни юклаб олишингиз мумкин. Ўйинни App Store ва Google Play Storeдан бепул юклаб олинг.

PUBG MOBILE ҲАҚИДА

PUBG MOBILE ўйини PUBG: BATTLEGROUNDSга асосланган бўлиб, ушбу феномен 2017 йилда интерфаол кўнгилочар ўйинлар оламини бостириб эгаллаб олди. 100 тача ўйинчилар парашют ёрдамида узоқ оролга сакраб тушадилар ва “ғолиб барчасини олади” тамойили бўйича жангга киришадилар. Ўйинчилар ўзларининг қуролларини, транспорт воситаларини ҳамда аслаҳаларини топишлари ва йиғишлари, шунингдек визуал ва тактик бой жанг майдонида ҳар бир ўйинчи учтидан ғалаба қозонишлари лозим бўлиб, бу ўйинчиларни қисқартирилган ўйин зонасига тушишга мажбур қилади.

Батафсил маълумотларни PUBG MOBILEнинг Facebook, Twitter, Instagram ва YouTubeдаги расмий ижтимоий тармоқларида кузатиб боринг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!