PUBG Mobile ўз яратувчиларига $5 млрд.дан ошиқ фойда келтирди: кўпроқ кимларнинг чўнтагидан?

  •   DiMaX
  •  921
  •  30.03.2021 10:39

PUBG Mobile ўз яратувчиларига $5 млрд.дан ошиқ фойда келтирди: кўпроқ кимларнинг чўнтагидан?

Fortnite оммалашганидан сўнг геймерлар PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинини унутгандек туюлиши мумкин, лекин аслида ундай эмас. Хусусан, унинг мобил қурилмаларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини ҳалиям машҳур.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Sensor Tower таҳлил фирмаси маълумотларига кўра, PUBG Mobile релизидан буён у келтирган даромад миқдори 5,1 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Бунда хитойлик iOS-гаджетлар эгаларининг ҳиссаси катта: мазкур лойиҳага улар $2,8 миллиард сарфлашган!

Яна бир қизиқ факт: PUBG Mobile бутун 2020 йил давомида ҳам тахминан шунча – 2,7 миллиард доллар ишлаб топган. Таҳлилчилар таъкидлашларича, коронавирус пандемияси ўйинсозларнинг фойдасига ишлаган.

Қуйидаги диаграммада 2020 йилнинг тўртта чорагида PUBG Mobile қанча даромад келтиргани кўрсатилган:

Эслатиб ўтамиз, оригинал PlayerUnknown's Battlegrounds ўйини компьютерлар учун 2017 йили тақдим этилган ва ўшанда ҳали янги бўлган «шоҳона жанг» жанрини тезда оммалаштириб юборган. Ўйиннинг мобил версияси бўлса 2018 йилнинг февралида намойиш қилинган ва тезда ўз аудиториясини топган – уч йилда PUBG Mobile миллиард мартадан ошиқ юклаб олинган.

Келтираётган даромадидан ташқари, бу ўйин атрофидаги саргузаштлар ҳам қизиқ: 18 яшар йигитча PUBG Mobile туфайли ўз жонига қасд қилган, уни ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланган. Бир неча мамлакатда шу ва бошқа ўйинлар тақиқланган, мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланган. PUBG ижодкорлари ўйин воқеалари ҳақида қисқа метражли фильм ишлашган, фанатлари эса ўзларини ўлдира бошлашган. PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопган, бу ўйинга Metro Exodus услубидаги янги харита ва режим қўшилган.

ЎҚИНГ: PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!