PUBG ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланди!

  •   DiMaX
  •  2696
  •  16.03.2019 11:51

PUBG ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланди!

Жанговар характердаги видеоўйинларнинг ёш болалар ва ўсмирлар руҳиятига салбий таъсири борлиги маълум. Уларга боғланиб қолганлар ташқи дунёдан деярли узилиб, фикри-хаёли ўйин билан бўлиб қолгани-ку майли, лекин...

ЎҚИНГ: 18 яшар йигитча смартфон ва ўйин сабабли ўз жонига қасд қилди!

Шу каби ҳолатлар сабабли, аввалроқ 11 ёшли бир бола PUBG Mobile ўйини зўравонликни тарғиб этишини айтиб, уни тақиқлашни сўраб Ҳиндистон ҳукуматига мурожаат йўллаган. Шундан сўнг мамлакатнинг айрим ҳудудларида бу ўйинни тақиқлай бошлашган.

Болалар ва ўсмирларда тажовузкор хулқнинг ва зўравонликнинг ошиб бораётганида PlayerUnknown’s Battlegrounds ўйини айбдор деб топилгач, Гужарат штати ҳокимияти уни тақиқлаб қўйган. Ўтган ҳафтадан полиция ушбу ўйинни ўйнаётган болалар ва ўсмирларни ҳибсга ола бошлаган. Қўлга олинганларга тушунтириш берилиб, огоҳлантирган ҳолда қўйиб юборилмоқда.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди (Narendra Modi) жорий йилнинг январида, PUBG ва Fortnite каби ўйинларнинг ўта оммалашуви ота-оналар учун қийинчиликлар туғдираётганини айтган эди. Гарчи у айнан шу иккита ўйин номини тилга олган бўлса-да, ҳозирча вояга етмаганларга Fortnite эмас, балки фақат PUBG ўйнаш тақиқланган.

ЎҚИНГ: Fortnite’да болаларни ўлдиришяпти – буни ота-оналарнинг ўзлари илтимос қилишмоқда! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!