PUBGB кутилмаганда номини ўзгартирди ва бир ҳафта бепул бўлди!

  •   DiMaX
  •  1588
  •  07.08.2021 10:53

PUBGB кутилмаганда номини ўзгартирди ва бир ҳафта бепул бўлди!

Геймерлар орасида бестселлер бўлган PlayerUnknown's Battlegrounds (қисқартмада – PUBG, мобил версияси – PUBG Mobile) ишлаб чиқувчилари кутилмаган ўзгариш қилишди. Ўйиннинг номи ўзгарди – энди у PUBG: Battlegrounds деб аталади.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Ўйин номининг PUBG: Battlegrounds тарзида алмаштирилиши барибир ғалати: агар уни тўлиқ кенгайтирилса – PlayerUnknown's Battlegrounds: Battlegrounds, буткул қисқартирилса – PUBGBG номлари келиб чиқади ва иккаласи ҳам ғализ.

Эсингизда бўлса, ушбу ўйин яқин орада «free-to-play» модели асосида тарқатила бошлаши ҳақида хабар берган эдик. Яъни, ўйиннинг ўзи базавий бепул бўлади, монетизация эса унинг ичидаги турли ҳарбий анжомларни ва ички контентни сотиш орқали қилинади. Афтидан, унинг жамоаси шунга тайёргарлик кўрмоқда – лойиҳа муаллифлари уни бир ҳафта давомида бепул ўйнаш имконини барчага тақдим этишмоқда.

Постерда кўриб турганингиздек PUBG: Battlegrounds ўйинини 10 августдан то 16 августгача мутлақо бепул ўйнаш мумкин.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!