PUBG’да узоқ кутилган янгиланиш: Мартаба режими ва бошқалар (+видео)

  •   DiMaX
  •  2067
  •  21.05.2020 12:10

PUBG’да узоқ кутилган янгиланиш: Мартаба режими ва бошқалар (+видео)

PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг 7.2-версияси тест босқичидан муваффақиятли ўтиб, геймерларга оммавий тақдим этилди. Ундаги асосий янги имкониятлардан бири – Мартаба режими (Ранговый режим – Ranked Mode) бўлади.

ЎҚИНГ: PUBG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Дастурчиларнинг таъкидлашларига кўра, Мартаба режимини улар ўйиндаги жиддий олишувларни истовчи ва ўз маҳоратини бошқаларга кўз-кўз қилишга иштиёқманд геймерлар учун яратишган.

Унда жангга киришиш учун олдин TPP ва FPP режимларининг ҳар бирида саралаш босқичида ғолиб бўлиш керак. Уларнинг якунларига кўра ўйинчига Мартаба режимида бошланғич мартаба берилади. Ҳар бир жангдаги натижага боғлиқ ҳолда геймерлар очко олади ёки йўқотади; мавсум сўнгида эса уларга совринлар топширилади ва рейтинг бекор қилинади.

Янги геймерлар Мартаба режимида иштирок этиш учун олдин бошқа режимларда ўйнаб, ўз маҳоратларини оширишлари, яшаб қолиш малакаларини ўзлаштиришлари керак бўлади.

Мартаба режимидаги ўйинларда 64 геймер иштирок этувчи, PUBG Esports учун тайёрланган SUPER версиясининг созламалари ва буюмлари қўлланади. Унда профессионал вариантдаги хариталар ишлатилади: Эрангель, Мирамар ва Санок. Дастурчилар бу рейтингда қизил ҳудуд ва ботлар бўлмаслигини алоҳида таъкидлашган.

ЎҚИНГ: Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

Мартаба режими қоидалари қуйидагича:

  • 64 нафар иштирокчи, фақат отряд, FPP / TPP.
  • Тасодифий харита: Эрангель, Мирамар ёки Санок.
  • Қизил ҳудуд ва ботлар йўқ.
  • Ўйиннинг шиддатини ошириш мақсадида яшил ҳудуднинг частота ва тезлиги ўзгартирилган.

Қуйида эса Мартаба режимидаги ўйинга бағишланган видеони кўрамиз:

Янги режимни читерлардан ҳимоялаш мақсадида, дастурчилар унда телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишни жорий этишган. Яъни, PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинида ва унинг PUBG Mobile мобил версиясида бан қилинганидан сўнг янги аккаунт яратиш энди қийинроқ кечади.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда