Пул ишлаш учун юринг

Пул ишлаш учун юринг

Кеча янги криптовалютани синаш ишлари бошланди.

Криптовалюта бу рақамли валюта тури бўлиб, эмиссия ва ҳисоби криптографик усулларга ҳамда муайян иш бажарилганлигини исботлаш схемасига асосланган.

Bitwalking мобиль иловаси фитнес-билагузук ёки смартфондаги қадамўлчагич маълумотига асосланиб, қурилма эгаси ҳисобига криптовалюта ўтказади.

Валюта бирлиги Bitwalk-доллар. Қурилма эгаси ўн минг қадам босганида ҳисобига 1 Bitwalk-доллар ёзилади. Мижоз бу пулга онлайн-дўкондан мол (товар) харид қилиши ёки нақдлаштириб олиши мумкин.

Мазкур валюта расман муомалага киритилганича йўқ, шу сабабли курси маълум эмас.

Лойиҳага 10 млн доллардан ортиқроқ сармоя киритилди. Асосий сармоядорлар кунчиқар юрт вакилларидир.

Лойиҳа муаллифлари британиялик Ниссан Бахар ва Фрэнки Имбеси келажакда спорт товарлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда ишлашга умид қилишади. Шунингдек, улар Bitwalking иловаси ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришига ишонади.

Bitwalking дастлаб чекланган сондаги кам тараққий этган мамлакатларда иш бошлаган. Тараққий топган мамлакатлардаги мижоз бу илова ёрдамида бир кунда 15 криптодоллар ишлаб топса, ривожланаётган мамлакат фуқароси икки баробар кўпроқ топиши мумкин, деб уқтиради лойиҳа яратувчилари.