Пулингиз қайтариб ҳам бериладиган «Kunlik» тариф режасини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  4068
  •  07.10.2020 12:50

Пулингиз қайтариб ҳам бериладиган «Kunlik» тариф режасини қарши олинг!

Beeline мобил алоқа оператори яқинда оммабоп тарифини ва чексиз интернетли тўпламларини бекор қилган эди. Компания энди «Kunlik» деб номланган янги тариф режасини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган интернет тўпламлар билан ҳамёнбоп нархда интернетдан фойдаланинг!

Хабарга кўра, 2020 йил 5 октябрдан Билайн абонентлари *110*580# коди орқали ушбу тарифга ўтишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу оператор тармоғида бошқа тарифга ўтишда мегабайтларингиз куйиб кетмайди!

«Kunlik» тариф режасида абонент тўлови кунига 600 сўмга тенг бўлиб, яна 10 фоизлик кэшбек (абонент рақамининг ҳисобига пул маблағларини қайтариш) тизими ҳам жорий этилган.

Тариф режасининг барча шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!