Пулларингизни ўғирлаётган бу саккизта Android-иловани тезда ўчириб ташланг!

  •   DiMaX
  •  1642
  •  23.06.2021 12:42

Пулларингизни ўғирлаётган бу саккизта Android-иловани тезда ўчириб ташланг!

Quick Heal Security Labs лабораторияси «яшил роботчали» операцион тизим учун ишлаб чиқилган саккизта иловада Joker зиёнкор дастури мавжудлигини аниқлади. Мазкур дастурий таъминот Android-қурилмалар фойдаланувчиларига билдирмасдан, уларни қиммат сервисларга обуна қилиб қўйиши билан хавфли.

ЎҚИНГ: Смартфондан зудлик билан ўчириш керак бўлган иловалар

Бундан ташқари, Joker фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини, контактлари рўйхатларини, гаджет ҳақидаги ахборотларни ва SMS-хабарларини ўғирлашга, яна телефондан ўзи қўнғироқ қилишга ҳам қодир.

Joker коди билан зарарланган иловалар қуйидагилардир:

Google аллақачон ушбу хавфдан огоҳ қилинган ва Google Play дўконидан мазкур иловаларни ўчириб ташлаган. Аммо шунгача смартфонларга ўрнатиб олинганлари фойдаланувчиларга зарар етказишда давом этмоқда.

Шундай экан, агарда булардан бирортаси сизнинг девайсингизга ўрнатилган бўлса, тезда уни ўчириб қутулганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларга энди Google Play’даги иловаларни интернетсиз ҳам расман ўрната оласиз!