Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

  •   DiMaX
  •  623
  •  17.04.2021 07:13

Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

Ucell мобил алоқа оператори куни кеча нархи 1 000 000 сўмликкача бўлган чиройли рақамларни оддийси нархида олиш имконини берувчи «Istalgan raqam» акциясини жорий этган эди. Компания энди «Lux Content» МЧЖ контент-провайдери билан ҳамкорликдаги янги лойиҳасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларга энди Google Play’даги иловаларни интернетсиз ҳам расман ўрната оласиз!

Жорий йилнинг 14 апрелидан ушбу ҳамкорлик доирасида «AppsClubPlus» wеб-портали ишга туширилган. Бу – Android тизими учун мобил иловалар дўкони бўлиб, юқори сифатли пулли иловалар, ўйинлар ва кўнгилочар дастурлардан обуна асосида фойдаланиш имконини берувчи ўзига хос премиал клубдир.

«AppsClubPlus» платформаси DRM технологиясини қўллайди, шу туфайли фақат энг яхши илова ва ўйинлар саралаб олинади. Абонентнинг рақамидан фақат абонент тўлови ечиб олинади. Хизмат кунлик абонент тўлови ечиб олинганида ёки ойлик обуна харид қилинганида тақдим этилади.

ЎҚИНГ: «Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

Премиал контент ёки ўйин ичидаги хизматлар учун ҳеч қандай ички тўловлар мавжуд эмас. Google Play каталогида тўлов қилишга (Google Play’да иловани харид қилиш, бепул иловаларда рекламани ўчириш учун тўлов, ўйин ичидаги валютани ва апгрейдларни сотиб олиш) тўғри келиши мумкин бўлган иловага абонент мазкур хизматга обуна асосида эга бўлади.

«AppsClubPlus» хизматини улатиш учун, абонент https://appsclub.ucell.uz ҳаволаси орқали ўтиши лозим. Хизматни ўчириш учун абонент 5454 қисқа рақамига «STOP APPCLUB» матнини SMS-хабарда юбориши керак.

Нархланиш 1810 ва 1812 қисқа рақамларидан келувчи, кўринмас SMS орқали амалга оширилади. Унда кунига 1299 сўмлик тўлов ёки ойига 24999 сўмлик обуна асосида илова ўйинлардан чексиз фойдаланиш имкони мавжуд.

Қўшимча маълумотларни https://appsclub.ucell.uz сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!