Пуллик иловаларни текинга юклаймиз (2-қисм)

Пуллик иловаларни текинга юклаймиз (2-қисм)

Пуллик иловаларни текин юклашни ўрганишда давом этамиз. Ушбу мақоланинг биринчи қисмини бу ердан ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Okay, Google, мени профессионалга айлантир!

1. Freeapp

Текин тарқатилаётган премиум иловаларга бўлган ташналигингизни яна бир илова — Freeapp қондира олади. Freeapp текин ва чегирмали нархда тақдим қилинаётган пуллик дастурлар рўйхатини сизга кўрсатади. Иловага Google аккаунтингизни қўшиб қўйсангиз ҳам бўлади. Бунда, Freeapp сиз қизиққан иловалар ҳақида маълумот олиб, сизга ёқиши мумкин бўлган иловалар борасида тавсиялар бериб боради.

Асосий экран остидаги биринчи тугма устига босиб, ҳозирда мавжуд чегирмалар билан танишишингиз мумкин. Freeapp нафақат айни дамдаги текин/чегирмали иловалар борасида, балким ҳар доим оммабоп бўлиб келган ўйин ва дастурлар борасида ҳам категория бўйича таклифлар бериб боради. Иловани Android қурилмангизга юклаш билан бир қаторда, ундан браузернинг ўзидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Freeapp'ни юкланг (текин, ички рекламалар бор)

2. Shareware on Sale

Ушбу рўйхатдаги бошқа вариантлардан фарқли ўлароқ, Shareware on Sale илова эмас, онлайн портал ҳисобланади. Унинг ёрдамида сиз кўплаб Android ва Windows иловаларнини чегирмали нархда юклаб олсангиз бўлади. Эслатиб ўтамиз: сайтда рекламалар ҳаддан ташқари кўп.

•Shareware on Sale сайтига ўтинг: Android/Windows

3. Giveaway Of The Day

Giveaway Of The Day пуллик иловаларни бир сўм ҳам сарфламаган ҳолда текин юклаш имконини беради. Платформадан Android, iOS ва Windows иловаларини топиш мумкин. Ушбу сайт сизга нафақат текин иловаларни кўрсатиб туради, балким унда чекланган миқдораги аквтивация лицензияларини ҳам топсангиз бўлади.

•Giveaway Of The Day сайтига ўтинг: Android/iOS/Windows

4. AppShopper

AppShopper'дан iPhone ва iPad фойдаланувчилари фойдаланиб, чегирмали иловаларни топишлари мумкин. Ушбу сайтда рекламалар мавжуд эмас.

Иловаларни юклаш билан бирга, AppShopper'да аккаунт яратиб, ўзингиз хоҳлаган иловалар текин тарқатилганда билдиришнома берилишини белгилаб қўйишингиз мумкин. AppShopper анчадан бери янгиланмагани боис уни ишлатиш учун iOS қурилмангиз iOS 10 ёки ундан қуйироқ версияда ишлаётган бўлиши керак.

•AppShopper сайтига ўтинг.

5. Google Opinion Rewards

Маълумингиз бўлсинким, Google ўз фойдаланувчиларини мукофотлайди. Бунинг учун унга ёрдам беришингиз керак. Масалан, веб-браузинг амалиётингиз, YouTube'да видео кўриш одатларингиз, ёқтирган фильмларингиз, шоппинг одатларингиз ва ҳ.к. лар ҳақидаги сўровларга жавоб бериш билан мукофотлар тўплашингиз мумкин. Ушбу мукофотлар вақт ўтиши билан йиғилиб боради ва уларни Google Play'да ишлатиб, дастурларни чегирма билан ёки текин юкласангиз бўлади.

Ушбу имкониятдан нафақат Android, балким iOS фойдаланувчилари ҳам фойда кўрса бўлади. Улар иштирок этган сўровномалари пулини PayPal ҳисобларига ўтказиб олишлари мумкин.

•Google Opinion Rewards'ни юкланг: Android/iOS

ЎҚИНГ: Талабага керак бўлган 9 бепул илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!