Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

  •   DiMaX
  •  1552
  •  10.01.2019 14:51

Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Лас-Вегас шаҳридаги CES 2019 кўргазмасининг очилиши арафасида антиқа авария юз берди. Ҳайдовчисиз – автоном режимда кетаётган Tesla электромобили Россиянинг Promobot компанияси роботини уриб кетди.

ЎҚИНГ: Россиялик мактаб ўқувчилари Tesla ҳимоясини бузиб, ядро ҳужумини тўхтатиб қолишди!

Promobot ҳаммуассиси ва ривожлантириш бўйича директори Олег Кивокурцев сўзларига қараганда, роботни улар CES 2019 тадбирида қатнашиш учун Филадельфиядан олиб келишган эди. Бир кунлик ижара ҳақи нақ 2 минг доллар турадиган бу робот бир нечта жиддий шикастлар олган ва уни энди иш ҳолатига қайтариб бўлмаслигини айтишмоқда.

Айтиш керакки, Promobot роботи 2017 йили жуда машҳур бўлган – ўшанда уни Россия президенти билан «таништиришган», робот Владимир Путин билан чўл олишиб кўришган ҳам эди.

ЎҚИНГ: Сир очилди: нега Путин умуман смартфон ишлатмайди?

Хабарларга кўра, компания муҳандислари роботларни CES 2019 павильонига олиб келиб, ўз стендига бошлаб бораётган бўлишган. Кетма-кет келаётган роботлардан бири йўналишдан сал четлашиб, Tesla электрокарининг йўлига чиққан.

Tesla Model S ичида йўловчи, аниқроғи – компания ходими ҳам бўлган, аммо айни ўша дамда у электромобилнинг автопилот режимини синаб кўришга қарор қилган экан. Кутилмаганда унинг олдига Promobot роботи чиқиб қолган ва...

Мана, яхшиси шуни ўзингиз кўрақолинг:

Ҳа, шунақа – технологиялар оламидаги илк йирик тадбир шунақа антиқа авария билан бошланди.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС