Путин жамоаси учун махсус шоҳона iPhone X ва Nokia 3310 яратишди

  •   DiMaX
  •  2706
  •  12.12.2017 18:16

Путин жамоаси учун махсус шоҳона iPhone X ва Nokia 3310 яратишди

Люкс смартфонлар ишлаб чиқарувчи Caviar компанияси хоккейчи Александр Овечкин ташаббуси билан бошланган Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш ҳаракатига қўшилди. Компания бу йўлда Putin Team жамоаси учун махсус ишлаб чиқилган, расмий дизайнга эга икки хил iPhone X смартфонларини тақдим этди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

ЎҚИНГ: Тўйга тўёна билан: янада қимматбаҳо iPhone X сотувга чиқади

Мазкур дизайнлардан бири жамоа руҳини кўтарувчи динамик спорт услубида ишланган. Унда композит тошчалар ёрдамида смартфон корпусида Россия байроғи ранги яратилган, унинг ўртасида эса тилла билан «Putin Team» ёзуви туширилган.

Иккинчи дизайн эса нисбатан классик услубга эга: унда аллигатор терисидан ишланган қора чарм, композит оникс ҳамда тилла қопламаси ўзаро уйғунлаштирилган. Мазкур туркумдаги 01 рақамли смартфон махсус Александр Овечкин учун тайёрланган.

ЎҚИНГ: iPhone 8'нинг «Россиянинг бойликлари» туркуми эълон қилинади

Шунингдек, мазкур бренд Nokia 3310 (2017) телефонининг ҳам худди шу дизайндаги, титандан ишланган туркумини тайёрлади. Ҳар бир қурилма 99 донадан иборат чекланган тиражда ишлаб чиқарилади ва уларнинг ҳар бири рақамланган бўлади.

Caviar компанияси тайёрлаган «Putin Team» қурилмалари нархи ҳам ўзига яраша: бу туркумдаги Nokia 3310 (2017) модели 129 000 рубль (тахминан 2193 АҚШ доллари) туради.

ЎҚИНГ: Nokia 3310 тилладан тайёрланди

Caviar ташаббусини компания президенти Сергей Китов шундай изоҳлайди: «Биз ўз президентимизни қўллаб-қувватлаймиз, смартфонларимиз эса ҳамиша бу ғоямизни амалга оширишда ёрдам беради».

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!