Путин рекордчи видеога муносабат билдирди – «махфий сарой»ни у тан олмади!

  •   DiMaX
  •  564
  •  26.01.2021 08:49

Путин рекордчи видеога муносабат билдирди – «махфий сарой»ни у тан олмади!

Биз яқинда Россия раҳбарига тегишли эканлиги айтилган Геленджик яқинидаги сарой ҳақида олинган видеони эълон қилгандик. YouTube тармоғида ушбу лавҳа бир кундаёқ рекорд ўрнатган эди.

ЎҚИНГ: Google таржимони фақат Путинни президент деб ҳисоблаяпти!

Россия президенти Владимир Путин блогер Aлексей Навальнийнинг ушбу филмига изоҳ берди. Президентнинг айтишича, қаср унга ёки унинг яқин қариндошларига тегишли эмас.

«У ерда менинг мулким деб кўрсатилган нарсалар, на мен, на менинг яқин қариндошларим тегишли ва ҳеч қачон тегишли бўлмайди ҳам», – дея таъкидлади Путин.

Умуман олганда, РФ президенти ўз танқидчиси Навальнийнинг «суриштирув»ини «монтаж ва тўқима» деб баҳолаган.

«Улар фақат маълумот тўплаганлар ва барча шу материаллар билан фуқароларимизнинг миясини ювишга қарор қилганлар», – деган Путин.

Президент бассейн тасвирланган коллажга эътибор қаратиб, «улар менинг сузиб турган суратимни жойлаштирдилар, мен баъзида сузиб туришни яхши кўраман. Аммо ҳеч қачон ҳовузда сузмаганман. Ҳовузнинг нима эканини ҳам билмайман ҳатто. Aммо мен сузганман. Қачон ва қаерда? Енисейда. 2016 йилда», – деб таъкидлаган Путин.

Бироқ, президентнинг сўзларига кўра, у вақт йўқлиги сабабли фильмни тўлиқ кўрмаган, фақат ёрдамчилари томонидан тақдим этилган видеодан айрим жойларини кўрган холос.

Навальний ўз фильмида эслатиб ўтган шахслар ҳақида гапирганда, Путин уларнинг орасида дўстлари ҳам борлигини ва ҳатто ўзи танимайдиган дўстлари ҳам борлигини таъкидлаган. Aммо президент бизнесга алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни рад этган: президент бизнес билан шуғулланишини инкор қилган.

Aввалроқ, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия раҳбарининг Геленджик яқинида қасри йўқлигини айтганди.

ЎҚИНГ: Нега шифокорларга Путинни суратга олган смартфонни йўқ қилиш буюрилди? (+видео)

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!