Путин сўз берди: «Telegram ёпилмайди!»

  •   DiMaX
  •  1115
  •  08.06.2018 10:21

Путин сўз берди: «Telegram ёпилмайди!»

Кейинги ойларда Telegram мессенжерининг Россияда блокланиши билан боғлиқ можаролардан хабарингиз бор. Роскомнадзор чеклашга қанча уринса ҳам, мазкур сервис турли йўллар билан тўсиқни айланиб ўтиб, барибир ишламоқда.

ЎҚИНГ: Россияда Telegram блокланишининг асл сабаби ошкор бўлди

Куни кеча «Прямая линия» очиқ мулоқотида Россия Федерацияси президентига видеоблогер Ҳусайн Ҳасанов (Гусейн Гасанов) мурожаат этиб, ижтимоий тармоқлар ва сервислар ёпилиш-ёпилмаслиги ҳақида савол берди. Унга жавобан Путин, Россия ҳукумати бундай қилмоқчи эмаслигини айтди.

Видеоблогер президентдан, Instagram ва YouTube блокланиши билан боғлиқ вазият ҳақида сўради. Путин бунга жавобан шундай деди: «Биз ҳеч нимани ёпмоқчи эмасмиз. Мен Telegram атрофидаги вазиятдан жуда яхши хабардорман. Ўз ўрнида, мен кишиларнинг хавфсизлигидан хавотирланаман. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари менга, Санкт-Петербург метросидаги портлашлардан кейин улар террорчиларнинг ёзишмаларини кузата олмаганликлари ва қарор қабул қилолмаганликларини айтишди. Террорчилар эса бундан фойдаланишмоқда».

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Путин шунингдек, бу каби муаммоларнинг ечими сифатида тақиқлар қўлланишини маъқулламаслигини таъкидлади. У шундай деди: «Энг осони – тақиқлаш, маданиятли усулларда ҳал этиш қийинроқ. Шу боис мен ҳуқуқбузарликларга қарши курашда замонавий воситалардан фойдаланишнинг айни шу йўлидан юришни тавсия этаман. Эркинлик ҳудудини чекламасдан, шу жумладан – интернетда ҳам».

Айтиш керакки, мамлакатимизда ҳам Telegram мессенжери жуда оммалашган, аммо айримлар унинг имкониятларидан ғараз мақсадларда фойдаланишга уринишлари каби ҳолатлар ҳам учраб турибди.

ЎҚИНГ: Telegram’даги товламачилар: наманганлик админлар жиноят устида қўлга олинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!