Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

  •   DiMaX
  •  6068
  •  27.07.2018 10:06

Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Россия Федерацияси президенти яқинда бўлиб ўтган учрашув чоғида Дональд Трампга Adidas Telstar 18 коптогини ҳадя этганди. Бу – футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг барча ўйинларида расман қўлланган моделдаги тўпдир.

ЎҚИНГ: АҚШ контрразведка хизмати Россиядаги футбол мухлисларини огоҳлантирди!

Путиннинг бу совғаси Трампа маъмуриятини сал хавотирга солди ва тўпни махсус текширишга топширишди. Уларнинг шубҳаси ўринли чиқди – коптокни текшириб кўрган Оқ уй хавфсизлик хизмати унинг ичида аллақандай микросхема мавжудлигини аниқлади.

Гап шундаки, бу йилги чемпионатда қўлланган барча Telstar 18 тўпларига айни шундай NFC-чип ўрнатилган. У смартфон билан синхронизация қилиш ҳамда FIFA’нинг эксклюзив контентини олиш учун керак бўлади. Махсус NFC технологияси туфайли бу микросхема катта ҳажмли ахборотни ёза олмайди ва уни масофадаги серверга узата билмайди.

ЎҚИНГ: ЖЧ–2018: мухлислар қандай смартфонлардан фойдаланишмоқда?

Шунга қарамасдан, барибир NFC-чипли тўпдан фойдаланиш Дональд Трамп учун барибир хатарли бўлиши мумкин. Чунки смартфон билан синхронлашганида бу микросхема фойдаланувчининг жойлашув ўрни ҳақидаги маълумотни Adidas’га жўнатади. АҚШ президентининг қаерларда бўлиши эса махфий сақланувчи маълумотлар қаторига киради.

Шунингдек, назарий жиҳатдан шундай тахмин қилиш мумкин: айни бу коптокка Adidas чипи ўрнига Россия махсус хизматлари томонидан созланган бошқа чип ўрнатилган бўлишини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Оқ уй хавфсизлик хизмати президентдан бу коптокни олиб қўймаса керак, бироқ ундан фойдаланишни, айниқса смартфон билан синхронлаштиришни тақиқлаши аниқ.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова