Путин хавфли операцион тизим ишлатиши маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  1897
  •  19.12.2019 14:14

Путин хавфли операцион тизим ишлатиши маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин ўзининг иш жойида ишлатаётган компьютерга Windows операцион тизимининг эскирган версияси ўрнатилган экан. Буни Кремлдан олинган суратга қараб The Guardian нашри журналистлари пайқаб қолишган.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Путин ишлатаётган компьютердаги Windows XP тизим талқини 18 йил аввал тақдим этилган. 2014 йили эса Microsoft уни қўллаб-қувватлашни буткул тўхтатган.

Microsoft сайтида таъкидланишича, Windows XP тизимида ишлаш хавфсиз эмас. Зеро, у энди ҳимоядаги тирқишлар ва бошқа муаммоларни бартараф этувчи тизим янгиланишларини қабул қилмаяпти. Компания мазкур операцион тизим талқинидан ҳамда Windows 7’дан фойдаланаётган мижозларига Windows 10 версиясига ўтишни тавсия этиб келаётир.

Путин компьютери масаласига келсак, у операцион тизимнинг хавфсизлик хизмати дастурчиларининг текширувидан ўтган махсус талқинидан фойдаланаётган бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, бу компьютер интернетга уланмаган бўлса керак. Умуман, Россия президенти турли замонавий гаджетлардан жуда кам фойдаланади.

ЎҚИНГ: Сир очилди: нега Путин умуман смартфон ишлатмайди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!