«Путиннинг махфий саройи»: бир кунда рекорд ўрнатган видеони томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  2019
  •  21.01.2021 08:53

«Путиннинг махфий саройи»: бир кунда рекорд ўрнатган видеони томоша қилинг!

Россия Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) «Путиннинг саройи. Энг катта пора ҳақидаги ҳикоя» фильми 21 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди. ФБК маълумотларига кўра, 100 миллиард рублга баҳоланган ушбу сарой Россия президенти Владимир Путиннинг икки яқин дўсти – Игор Сечин ва Николай Токарев бошчилигидаги «Роснефт» ва «Транснефт» давлат компаниялари маблағлари ҳисобидан бунёд этилмоқда ва сақланмоқда.

ЎҚИНГ: Google таржимони фақат Путинни президент деб ҳисоблаяпти!

Майдони 17691 квадрат метр бўлган бино Россиядаги энг йирик хусусий турар-жой биноси ҳисобланади. Қўшни ҳудудда муз сарой, черков, иссиқхона, чойхона ва денгизга қараган туннел мавжуд.

Путиннинг матбуот котиби Песков терговчилар сўроқларига ҳеч қандай янгилик айта олмаслигини, бу каби материаллар фақат аҳолидан пул олиш мақсадида уюштирилишини айтиб ўтган.

Хабарингиз борки, ўтган йилнинг август ойида Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари Навальний заҳарланган ва кейин даволаниш учун Германияга етказилганди. Реабилитация курсидан сўнг у 17 январь куни Россияга қайтиб келди ва зудлик билан вақтинчалик ҳибсга олинди.

Европа Иттифоқи ва АҚШ зудлик билан Навальнийни озод этишга чақирди.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!