Қачондан бошлаб ҳамма смартфонлар қадоқдан Android 10'да ишлайди?

Қачондан бошлаб ҳамма смартфонлар қадоқдан Android 10'да ишлайди?

Android 10 сентябрь ойида чиқарилганидан яхши хабардорсиз. Янги операцион тизим биринчи бўлиб Google Pixel смартфонларига жўнатигани, OnePlus'нинг янги смартфони эса қадоқдан ушбу платфорамада ишловчи илк смартфон эканлиги ҳақида ҳам хабар берган эдик. Бироқ бошқа смартфонлар фойдаланувчилари қачондан бошлаб ундан фойдалана олади? Бу, албатта, ишлаб чиқарувчи смартфон моделига боғлиқ жиҳат ҳисобланади.

Бироқ бу ерда яна бир масала бор. Қачондан бошлаб барча Android смартфонлари қадоқдан Android 10'да ишлайди?
Google компанияси ишлаб чиқарувчиларга бу борада талаб қўйди. 2020 йил 31 январдан кейин ишлаб чиқарилувчи барча самртфонларга Android 10 ўрнатилиб сотувга чиқарилиши шарт. Бу ҳақда XDA Developers сайти хабар бермоқда. Маунтин-Вью компаниясининг бу ҳаракатидан кўзланган мақсад Android фойдаланувчиларига доимий равишда хавфсизлик янгиланишларини юбориб тура олиш учун барча ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлатига энг сўнгги тизимни ўрнатган бўлишини кафолатлашдир.

Android'нинг эгаси сифатида Google смартфонсозларга тақдим қиладиган пакет GMS (Google Mobile Services) деб номланиб, Google иловалари, Google Play Store ҳамда Хитойдан ташқаридаги барча смартфонларда бўладиган Google Play Services кабиларни ўз ичига олади. Энг катта ягона истисно Huawei'нинг Mate 30 серияси вакиллари бўлиб, ушбу смартфонлар АҚШнинг савдо тақиқи сабаб Google иловаларидан маҳрум этилган.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.