Қачондан мобил телефон рақамингизни ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлигини биласизми?

  •   DiMaX
  •  2051
  •  28.08.2020 17:57

Қачондан мобил телефон рақамингизни ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлигини биласизми?

Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни 2018 йилнинг май ойидаёқ имзолаган эди. Бу борадаги дастлабки хабарлар ундан ҳам аввал чиққан бўлса-да, мазкур тартиб амалга қачон киритилиши ҳануз номаълум эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон “мобил қуллик”ка қарши Латвия билан ҳамкорлик қилади

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

ЎҚИНГ: Имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг манзиллари янгиланган ImtihonGo иловасини юклаб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!