Қадимий хэштег: Ердаги энг биринчи расм нимани англатади?

  •   Saroy
  •  1406
  •  15.09.2018 13:36

Қадимий хэштег: Ердаги энг биринчи расм нимани англатади?

ЖАРдаги Бомбос ғорида олиб борилган археологик қазувлар давомида инсон қўли билан чизилган ердаги энг қадимий расм топилди. Олимларнинг аниқлашича, ушбу расм ҳозиргача топилган энг қадимий тасвирлардан ҳам 30 минг йил қадимийроқ экан. Энг қизиғи, ўзининг композицияси билан у хэштегни эслатади. У ҳам  олтита линеяни кесиб ўтган учта қизил йўлакдан иборат.

ЎҚИНГ:“ВКонтакте”да энг машҳур хэштеглар ўнлиги пайдо бўлди

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, тош силькрет  породасидан бўлиб, сурат унга тасодифий равишда чизилмаган, яъни у катта картинанинг бир қисми бўлса керак. Таҳлиллар шуни кўрсатдики,  чизиқлар охранинг ўткир булаклари билан бажарилган ва қалинлиги 1-3 миллиметр. Маълум бўлдики, энг биринчи хэштегнинг ёши 73 минг йилни ташкил этади.

Энди олимлар олдида микроскоп, лазер ва бошқа технологиялар ёрдамида ушбу ноодатий топилманинг бошқа икир-чикирларини аниқлаш вазифаси кўндаланг турибди. Энг асосийси суратни чизишдан кўзланган мақсадга ойдинлик киритиш, чунки у ҳали жумбоқ бўлиб турибди.

ЎҚИНГ:Энг қадимий метеорит топилди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!