«Қаҳрамон каламуш»: Android-қурилмаларни Telegram орқали бошқарувчи трояндан эҳтиёт бўлинг!

  •   DiMaX
  •  1555
  •  27.06.2018 12:20

«Қаҳрамон каламуш»: Android-қурилмаларни Telegram орқали бошқарувчи трояндан эҳтиёт бўлинг!

Android операцион тизимида ишловчи смартфон ва планшетларга янгича троян-вирус таҳдид солмоқда. «HeroRat» (яъни, «Қаҳрамон каламуш») номли мазкур дастурий таъминот ўзи тушиб олган девайсни Telegram-бот орқали бошқаради.

ЎҚИНГ: Энг хавфли Android-вируслар-4: Faketoken

Янгича троянни яқиндагина ESET антивирус компанияси мутахассислари аниқлаб, бу ҳақда расмий сайт орқали маълум қилишган. Аксарият Android-вируслар қатори, HeroRat ҳам норасмий илова дўконлари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқатилмоқда. Фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб этиш учун у биткоинлар олишга, шунингдек, канал, саҳифа ёки гуруҳ аъзолари сонини оширишга ёрдам берувчи илова тарзида ниқобланган бўлади.

Қизиқ жиҳати – тизимга ўрнашиб олгач, HeroRat мазкур қурилмага мос келмаслиги ҳақида хабар беради ва автоматик ўчиб кетиш учун рухсат сўрайди. Аслида эса бу – фойдаланувчини чалғитиб, шубҳадан холи бўлиш учун қилинган ҳийла. Чунки смартфон эгаси бу дастурий таъминотни ўчириб юборганига амин бўлади; «Қаҳрамон каламуш» эса шундан сўнг яширин тарзда ўз ишини бошлайди. Яъни, ўз яратувчилари билан Telegram-бот воситасида боғланади.

Мана, HeroRat’нинг турли кўринишлари қуйидаги сингари функцияларга эга:

Яъни, жиноятчилар HeroRat ёрдамида қурилмага кирувчи ва чиқувчи хабарларни назорат қилишлари, экрандан скриншот олишлари, фойдаланувчининг жойлашув ўрнини кузатишлари, ҳатто унинг номидан қўнғироқларни амалга оширишлари ва қабул қилишлари мумкин.

Смартфонингизга бу каби зиёнкор дастурларни тушириб олмаслик учун, иловаларни фақатгина расмий каталог – Goole Play орқали ўрнатишни, шунингдек, хавфсизлик чораларини кўриб боришни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Android тизимига вируслар нега тушади ва улардан қандай қутуламиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!