Қайта тикланган iPhone: худди ўзи, аммо анча арзон!

  •   DiMaX
  •  7184
  •  17.05.2017 15:22

Қайта тикланган iPhone: худди ўзи, аммо анча арзон!

Apple ўзининг янгиланган қурилмаларини сотувга чиқариш дастурини йўлга қўйганига бир неча йил бўлган – компания бундай гаджетларини, масалан, АҚШдаги ўз интернет-дўкони орқали ҳам сотади. «Худди янгидек iPhone» дегани бу – аввал дунёнинг турли мамлакатларида фойдаланувчилар томонидан тутилган Apple девайсларининг заводда қайта тикланган, корпуси ва экрани алмаштирилган ва янги харидорларга тақдим этилган вариантларидир.

iPhone қандай қайта тикланади?

Масалан, телефон Apple Store дўконларидаги «trade-in» дастури бўйича алмаштирилган бўлиши мумкин. Ёки заводда қурилмани йиғишда йўл қўйилган бирор нуқсон, дейлик, динамиги брак эканлиги аниқланиб, харидорга смартфонни алмаштириб бериш ҳолатлари бўлади. Хуллас, шу каби савдодан қайтган iPhone’лар Apple заводига топширилади, айнан заводда ўша нуқсон бартараф этилади. Шунингдек, заводнинг ўзида унинг корпуси ва экранини ҳам албатта алмаштиришади. Кейин эса девайсни янги қувватлагич ва қулоқчинлар жамланмаси билан бирга янги қутига жойлашади. У энди нуқсонсиз ишлайдиган, жамланмада барча зарурий ҳужжатлари ва аксессуарлари мавжуд бўлган қурилмага айланади. «Қайта тикланган iPhone» дегани – худди мана шу жараёнда янгиланган ҳақиқий iPhone’дир.

 Бундай смартфонлар 1 йиллик кафолат муддатига эга бўлади. Бироқ, мижоз фарқини тушуниши учун, бундай iPhone «тикланган» («восстановленный», «Refurbished») деб аталади ва шуниси билан мутлақо яп-янги чиқарилган Phone’дан фарқ қилади.

Қайта тикланган iPhone’ни сотиб олиш нимага керак?

Дейлик, сиз имкон қадар кам харажатлар билан iOS тизимли смартфонни ишлатиб қўрмоқчисиз, аммо уни «қўлдан» олишга чўчияпсиз, сизга кафолатлиси керак. Шундай вазиятда қайта тикланган iPhone 5s энг мақбул вариант бўлади.

Бу смартфон ҳатто ҳозирги ўлчамлар нуқтаи назаридан қараганда ҳам етарлича бақувват, унинг камера ва экрани ҳам ажойиб. Унинг ягона жиддий «камчилиги» (агар шундай дейиш мумкин бўлса) – дисплейи айтарли катта эмаслигидир. Чунки  бугунги кунда 4 дюймлик диагоналга эга экран бирмунча кичкина ҳисобланади. Бироқ бошқа жиҳатлари бу «камчилик»ни «босиб кетади».

Ташқи кўриниши янги iPhone’дан фарқ қиладими?

Фарқи фақат ўрамида ва ундаги белги (тамға, маркировка)сида бўлади. Белоруссиянинг tut.by портали оддий iPhone 5s ҳамда тикланган iPhone 5s моделларини ёнма-ён қўйиб, ўзаро солиштириб ўрганган. Тикланган смартфонларда RFB (Refurbished) белгиси мавжуд, холос.

Қуйидаги барча суратларда чапда – қайта тикланган, ўнгда эса – мутлақо янги iPhone 5s акс эттирилган:

Бундан ташқари, тикланган iPhone 5s ҳам, худди янгисидек, плёнкаларда савдога чиқарилади:

Смартфоннинг ўзига эса унинг тикланган эканлиги ҳақида белги қўйилмаган. Уларнинг IMEI рақамлари ҳам ичидаги созламаларида, ҳужжати ва қутисида айнан бир хил бўлади.

Уларнинг ишлаши яхшими? Янгиланадими, қотиб қолмайдими?

Худди янгисидек ишлайди! Унда ҳам худди ўша деталлар, худди ўша софт бор, ахир. Тажриба сифатида tut.by портали ходими бир ҳафта мобайнида, бир вақтнинг ўзида ҳам қайта тикланган, ҳам мутлақо янги iPhone 5s телефонларини ишлатиб кўрган.

Ҳар иккала смартфонга ҳам бир куннинг ўзида iOS 9.0.1 (кейинроқ эса 9.0.2) версияси янгиланмаси келган. Иккаласи ҳам мутлақо бир хил ишлаган, суратга туширган, интернет ва ўйинларда синаб кўрилган. Етти кунлик синов пайтида ҳеч қанақа баг, қотиб қолиш, ўз-ўзидан ўчиб-ёниш ҳолатлари кузатилмаган. Аккумуляторининг қуввати давомийлиги бўйича ҳам тахминан бир хил бўлган (мазкур параметрни объектив тарзда таққослаш ўта мушкул). Шунингдек, девайснинг созламаларида ҳам унинг қайта тикланган iPhone эканлиги хусусида бирор эслатма йўқ. Хулласи калом, ҳаммаси худди мутлақо янги iPhone 5s’даги каби!

Россиядаги савдоларига қараганда, уларни «қайта тикланган iPhone» сўзи умуман чўчитган эмас.

Хўш, бизда-чи?

Афсуски, бизда харидорларнинг кўпчилиги бу ҳақда етарлича тушунчага эга эмаслиги сабабли, айрим сотувчилар RFB белгили iPhone’ларни ҳам «янги» деб, янгисининг нархида сотишади. «Реставрация қилинган iPhone» деганда эса, қутиси очилган, бирор телефон устаси ёки сотувчининг ўзи томонидан реставрация қилинган – қайта тикланган смартфонларни назарда тутишади. Бундайларнинг кафолатига ишонч йўқ, айримларида IMEI рақамлари ҳам мос келмайди.

Лекин энди чўчимасдан харид қилиш имкони бор – «Terabayt.Uz» сайтининг ҳамкорларидан бири ишончли, яъни айнан Apple заводи томонидан қайта тикланган ва 6 ой кафолат муддатига эга бўлган iPhone смартфонларининг савдосини йўлга қўйган. Биз жорий йил май ойининг иккинчи ярмида ушбу телефонларни акция доирасида чегирма билан етказиб берган эдик. Шу муддатда кўплаб юртдошларимиз қизиқиш билдириб, смартфонлардан сотиб олишди.

Акция даврида харид қилишга улгурмаган хоҳловчилар энди iPhone смартфонларини қуйидаги нархларда сотиб олишлари мумкин:

Смартфон модели Нархи
iPhone 5s 16 GB 200 ш.б.
iPhone 5s 32 GB 210 ш.б.
iPhone 6 16 GB 300 ш.б.
iPhone 6 64 GB 340 ш.б.
iPhone 6s 16 GB 370 ш.б.
iPhone 6s 64 GB 490 ш.б.

Ушбу смартфонларни кўрсатилган нархларда сотиб олиш учун олдиндан буюртма бериш ва нархининг 10 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириш лозим. Етказиб бериш муддати – 7 иш куни. Телефонларнинг қутиси очилмаган, заводда муҳрлангани бўйича қўлингизга топширилади.

Қайта тикланган iPhone смартфонларидан сотиб олиш учун Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Шошилинг, телефонлар сони чекланган!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.