Қандай қилиб процессордаги ядролар сонини билиш мумкин?

Қандай қилиб процессордаги ядролар сонини билиш мумкин?

Ҳозирги кунда, компютердаги процессорларнинг турлари ва технологиялари ривожланиб бормоқда, бунга сабаб ахборотларни қайта ишлаш жараёни тезлашмоқда. Шу сабабли процессорлар бир неча ядролар(cores)да ишлайдиган қилиб яратилмоқда. Қанча ядролар сони катта бўлса, шунча компютер қувватлироқ бўлади.

Ядроларлар процессор турига қараб, бир неча хил бўлши мумкин: икки ядроли, тўрт ядроли, саккиз ядроли(серверларда),…

Ядро тушунчаси бўлмаган пайтларда, процессорлар асосан такт частотаси орқали ўлчанар эди, кейинчалик ядролар сони яратилиб, частоталар иккинчи даражага тушди.

Ядро тушунчасини тушунтирадиган бўлсам, агар процессор бир ядроли бўлса, фойдаланувчи бирор ҳужжатни қайта ишлашга берганда, қолган ҳужжатлар кутиб туради, яъни кетма-кет ишлаш амалга оширилади. Бу бир оз кутишни талаб қилади, икки ядроли процессорлар ишлаб чиқарилгандан сўнг, процессорлар икки амални параллел бажарадиган бўлишди, бу тезликни анчага оширди.

ядро тушунчасига эга бўлдингиз, энди процессорингиз неча ядролилигини аниқлаймиз, бунинг бир неча усуллари мавжуд.

1. Пуск -> Мой компьютер -> к/м -> Свойство

core_1

Диспетчер устройств -> Процессоры

core_2

Демак, бу процессор икки ядроли экан. Агар сизнинг процессорингизда Hyper-threading технологияси мавжуд бўлса(Intel процессорида бўлади), бу усул сизга бироз нотўғри маълумот беради. Чунки, бу технологияда ҳар бир ядрода алоҳида-алоҳида оқим мавжуд бўлади ва сизга икки ядроли эмас, балки кўпроқ қилиб кўрсатади(2 баробар кўп).

Бундай ҳолда аниқ ядролар сонини билиш учун иккинчи усулдан фойдаланинг.

2. Махсус утилита орқали ҳақиқий ядролар ва оқимлар сонини билиш мумкин. Бу дастур CPU-Z деб номланади ва уни ўз сайтидан юклаб олишингиз мумкин(cpuid.com).

Утилитани ишга туширасиз ва Cores(ядролар) ва Threads(оқимлар сони) пунктларига қарайсиз.

core_3

3. CTRL+ALT+DELETE ёки CTRL+SHIFT+ESC тугмаларини босган ҳолда, «Диспетчер задач Windows» ойнасини очамиз ва «Быстродействие» вкладкасига ўтамиз. Бу йерда ҳам, агар Hyper-threading технологияси мавжуд бўлса кўпроқ ядро кўрсатилади.

core_4

4. Процессор номига қараб ҳам аниқлаш мумкин, мисол учун AMD процессори бўлса, «X» олдидаги рақамга қараш лозим. X2 — икки ядроли,…

Агар Intel процессори бўлса, Core 2 Duo, Dual — булар икки ядроли, Quad — тўрт ядроли.

Юқоридагилардан ташқари  BIOS’га кириб ҳам аниқлаш мумкин, лекин шунча имконият мавжуд бўлганда, BIOS’га киришнинг нима кераги бор.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.