Қандай қилиб YouTube видеоларини кўчириб олиш мумкин?

Қандай қилиб YouTube видеоларини кўчириб олиш мумкин?

Барчамиз YouTube орқали видеолар кўрганмиз ва бу видеоларни кўчириб олгимиз келади. Сайтдаги видеолар кеш орқали намойиш қилинганлиги сабабли, видеоларни тўғридан тўғри кўчириб бўлмайди, мақолада бу каби видео сайтлар(mover.uz, youtube.com)орқали видеоларни кўчириб олиш усулларини кўрсатиб ўтаман. Мисол тариқасида, албатта машҳур youtube.com сайтини оламан, агар бу сайт ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз, қуйидаги мақолани ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

Кўрсатиладиган усуллар синаб кўрилган ва ишлайди, демак кеш орқали намойиш этиладиган видеоларни сақлаб олиш усуллари билан танишинг:

1. Сайтлар орқали. Бу сайтлар кешдан видео файлларни топади ва кўчириб олиш учун адрес беради. Мисол учун, Savefrom.net  сайти. Керакли жойга, youtube’дан олинган адрес ёзилади ва «Download» тугмаси босилади, сизга кўчириш мумкин бўлган форматлар берилади.

youtube_down_1

Бу сайтдан бошқа, яна қуйидаги сайтлар орқали ҳам YouTube видеоларини юклаб олишингиз мумкин:

SaveYouTube.com;

Vixy.net;

keepvid.com.

2. Компютерга ўрнатиладиган маълум бир дастурлар орқали. Энг машхурларидан бири бу, «DownloadMaster«. Бу усулнинг қулай томони шундаки, сиз ҳеч қандай онлайн хизматларга мурожаат қилиб ўтирмайсиз, сайт адресларини ёдлаб юрмайсиз. Бу дастур орқали флеш ўйинларни ҳам юклаб offline ўйнашингиз мумкин. Бу дастурдан бошқа қуйидаги дастурларни ҳам ишлатишингиз мумкин:

VideoGet;

USDownloader;

Youtube Spider.

Юқоридаги дастурларни ишлатиш муаммо туғдирмаслиги керак.

3. Браузернинг турига қараб, ўз кенгайтмасини(расширения) ўрнатган ҳолда. Кенгайтма ўрнатсангиз, сайтнинг(youtube.com) ўзида «download» ёки «скачать«деган тугмалар пайдо бўлади. Энг асосийси ўз браузерингизгa мос кенгайтмани топиб ўрнатишдир. Қуйидаги ҳавола орқали броузерларга мос кенгайтмаларни юклаб, ишлатишингиз мумкин. Дастлаб, «install» деган тугма босилади ва браузерга мос кенгайтма автомат кўчирилади. Агар, браузер Chrome бўлса, кенгайтмалар турадиган жой очилиб(Меню-> Дополнительные инструменты->Расширения), кўчириб олинган файл шу жойга ташланади ва кенгайтма ўрнатилиб, ишлатиш мумкин бўлади.

youtube_down_3

Ундан сўнг, Youtube.com сайтини очсангиз пастда «скачать«тугмаси пайдо бўлади. Бу кенгайтмани қолган браузерларда ҳам шу тариқа ишлатиш мумкин.

youtube_down_2

4. Махсус «ss» калит символ орқали. Керакли видео топилади ва унинг адрес қисмига махсус «ss» символи қўшилади, яъни

youtube_down_4

Кўриб турганингиздек, энг содда усули шу ҳисобланади, savefrom.net сайтига ўтиб кетади ва автомат кўчириб олиш учун ҳавола беради.

5. Браузернинг кеш хотираси сақланадиган адрес орқали. Дастлаб, керакли видеони бошидан охиригача кўриб чиқасиз, бу видео браузер ажратган махсус папкада сақланади(тушунарсиз формат ва номда), сўнг махсус дастурлар орқали шу файлларни йиғиб, видео кўринишига олиб келасиз. Жуда чигал усул. Браузер турига қараб кеш файллар ҳар хил жойда сақланиши мумкин. Мисол учун, Chrome браузери кеш адреси:

C:\Users\User_Name\AppData\Local\Google\Chrome\User Data\Default\Cache

Сўнг VideoCacheView дастури орқали кеш файлларни йиғиб, видео файл кўринишида сақлашингиз мумкин.

youtube_down_5

Дастурни ишлатиш қийинчилик туғдирмайди.

Агар кеш видеоларини кўчириб олишни яна бирор қизиқроқ тури бўлса, комментарияда қолдиринг, тўлиқ бўлиши учун мақолага қўшиб қўяман.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.