Қандай қилиб компютерда Instagram учун қоронғи режимни ёқиш мумкин?

Қандай қилиб компютерда Instagram учун қоронғи режимни ёқиш мумкин?

Компютер ёки смартфон эгаларининг жуда кўпчилиги ўз қурилмалари қоронғи режимдан фойдаланишни ёқтиришади, чунки бунда кўзлар камроқ чарчайди ва қурилма қуввати бироз бўлсада камроқ сарфланади. Бироқ, ушбу оддий, лекин фойдали хусусият ҳали ҳам баъзи катта платформаларда, масалан, Instagram'да мавжуд эмас.

Instagram энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири бўлиб, Ўзбекистонда унинг 3 миллионга яқин фойдаланувчилари бор. Сиз смартфонингиздаги Instagram иловасида созламалар орқали осонгина қоронғи режимни ёқишингиз мумкин, лекин компютерда бунинг иложи йўқ. Таъкидлаш жоизки, компютер учун Instagram дастури йўқ, унга фақат веб-браузер орқали кириш мумкин. Instagram'га компютер орқали киришнинг ажойиб томони шундаки, сиз унда ҳеч қандай рекламалар кўрмайсиз. Қўшимчасига лентангиз ҳам хронологик тарзда тартибланган бўлади ва унда тавсия постлар ҳам бўлмайди.

Шундай қилиб, Instagram'га компютерда Chrome ёки бошқа браузер орқали кирганингизда сиз уни қуйидагича усул билан билан қоронғи режимга ўтказишингиз мумкин:

Махсус URL манзилидан фойдаланинг

Instagram'ни қоронғи режимда очишнинг энг осон йўли - бу расмий URL манзилга ?theme=dark қўшимчасини қўшишдир. Бунда URL манзили қуйидагича кўринишга келади:

www.instagram.com/?theme=dark

Ушбу URL манзилни браузерга киритишингиз билан Instagram саҳифаси тўлиқ қоронғи режимда очила бошлайди. Агар ортга қайтишни истасангиз шунчаки қўшимчани олиб ташланг ва instagram.com сайтига ўтинг.

Instagram'га ҳар доим кирганингизда қоронғи режимга ўтиш учун ?theme=dark қўшавериш жонингизга тегиши мумкин. Шунинг учун, сизга www.Instagram.com/?theme=dark манзилини севимли сайтларингиз қаторига қўшиб қўйишингиз, яъни хатчўп қилиб қўйишингиз тавсия қилинади. Шунда биргина клик билан қоронғи режимдаги Instagram веб-сайтидан фойдаланишингиз мумкин.

Албатта, Chrom Flag созламаларини ўзгартириш ёки браузерга қўшимча кенгайтмалар қўшиш орқали ҳам Instagram'ни қоронғи режимда очишингиз мумкин, аммо, булар браузерингизнинг ишлашига салбий таъсир қилиши ёхуд секинлашиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда йил охиригача миллий ижтимоий тармоқ чиқарилиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!