Қандай қилиб Microsoft’дан 20 000 доллар ундириш мумкин?

  •   DiMaX
  •  936
  •  31.01.2020 12:04

Қандай қилиб Microsoft’дан 20 000 доллар ундириш мумкин?

Турли компаниялар ўз маҳсулотлари ёки сервисларининг муҳофазасидаги нуқсонларни топиб бартараф этиш учун чет дастурчи ва хакерларга мурожат этиб туришидан хабарингиз бор. Топиб берган нуқсонининг жиддийлигига қараб, уларга турлича миқдорда пул мукофотлари берилади.

ЎҚИНГ: Хитойлик хакерлар Chrome, Edge, Safari ва бошқалар ҳимоясини бузиб, 500 000 доллар олишди

Microsoft корпорацияси Xbox Live сервислари ва тармоғидаги ҳимоя туйнукларига қарши курашиш учун Xbox Bounty Program дастурини эълон қилди. Улар муҳофазасидаги жиддий нуқсонни топган киши 20 минг долларгача мукофот олиши мумкин.

Шу каби бошқа дастурларда бўлгани каби, Microsoft ҳам фақат жиддий камчиликларни аниқлаган дастурчи ва хакерларни мукофотлайди. Дейлик, унинг серверларини бузиб кириш мумкин бўлган хатоликни аниқладингизми – корпорация бунинг учун пулни аямайди. Лекин бирор ўйин, масалан – Apex Legends ўйини давомида уланишда муаммо учрадими – буниси энди хатолик эмас.

Бундан ташқари, Microsoft айрим турдаги нуқсонларни топишни мазкур дастур доирасига киритмаган; уларнинг тўлиқ рўйхатини мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Қисқача айтганда, булар – Microsoft ходимлари ёки Xbox фойдаланувчиларига фишинг ёки DDoS-ҳужум уюштириш кабилардир.

ЎҚИНГ: Apple’га ишга кириш илинжида австралиялик ўсмир унинг серверларини икки марта бузиб кўрсатди, лекин...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.