Қандай видеоларни тарқатишга 22 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланган?

  •   DiMaX
  •  1195
  •  16.01.2021 08:47

Қандай видеоларни тарқатишга 22 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланган?

Куни кеча АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев иштирок этди. Мутахассис унда кўпчиликка асқотадиган айрим маълумотларни айтиб ўтди.

ЎҚИНГ: Президент қонунни имзолади: ёлғон ахборот учун 89 млн 200 минг сўмгача жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси!

Жумладан, киши «самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваламбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

Хўш, ўзи «самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади?

Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.

Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган».

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.