Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

  •   DiMaX
  •  1691
  •  09.01.2019 08:11

Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзининг Telegram-канали орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда "ақлли университет" пайдо бўлади!

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

ЎҚИНГ: ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун иловалар яратишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!