Қарши олинг: Cyberphone – электромобиль билан iPhone чатишмаси! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1339
  •  30.01.2020 12:36

Қарши олинг: Cyberphone – электромобиль билан iPhone чатишмаси! (+видео)

Россиянинг Caviar компанияси илғор технологик маҳсулотларнинг люкс вариантларини тайёрлагани ҳақида бир неча хабарлар эълон қилганмиз. Жумладан, ушбу бренд Apple корпорациясининг айрим смартфонлари, қулоқчинлари ва бошқа гаджетларини олтиндан ишлаб чиқарган. Шулардан ягона нусхада чиққан биттаси эса Ўзбекистондадир:

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Caviar яна бир антиқа ишга қўл урди – iPhone 11 Pro билан автомобилнинг чатишмасини яратди. Ўзиям унча-мунча машина эмас, балки Tesla компанияси яқинда тақдим этган, икки кундаёқ 146 мингдан ошиқ буюртма олган электропикап – Cybertruck модели. Шу тариқа, россиялик люкс компаниянинг янги маҳсулоти Cyberphone номини олди.

Ҳозирча ягона нусхасини фақат Tesla раҳбари Илон Маск (Elon Musk) миниб юрган Tesla Cybertruck футуристик дизайнидан ташқари ўқ ўтмаслиги билан ҳам машҳур. Унинг ғайриоддий қиёфасидан илҳомланган Caviar мутахассислари шу дизайнда ўзига хос iPhone яратишга киришишди. Лекин бу гал улар шунчаки смартфоннинг орқа панелию атрофига қимматбаҳо қопламалар ўрнатиш билан чекланишмаган. Cyberphone экранини қоплаб турувчи ҳимоя қопқоғига ҳам эга бўлиб, унинг ўзи таглик вазифасини ҳам бажаради.

Хабарга кўра, Cyberphone корпуси бутунлай титандан ишланади. Cybertruck услубидаги ўзига хос смартфонларни компания iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max асосида ясайди. Caviar уларни жами 99 нусхада ишлаб чиқаради; нархи айтилмаган бўлса-да, анча қиммат туриши аниқ.

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.