Қарши олинг: Geekbench сервисида тезкорлик бўйича янги қирол!

  •   DiMaX
  •  1276
  •  05.10.2020 11:03

Қарши олинг: Geekbench сервисида тезкорлик бўйича янги қирол!

Мобил қурилмалар самарадорлигини текширувчи Geekbench иловасининг маълумотлар базасида Apple A14 процессорининг текширилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Мазкур янги чипсет 5 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган бўлиб, iPhone 12 туркумидаги (iPhone 12 mini моделидан бошқа) смартфонларда қўлланади.

ЎҚИНГ: AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Бенчмаркда текшириб кўрилган Apple A14 чипли мобил қурилма 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Якка ядроли синовда бу гаджет 1583 балл тўплаган бўлса, барча ядролари иштирокидаги тест натижаси 4198 баллга етган:

Самарадорликни таққослаш учун, Geekbench сервисида бунгача аниқланган энг юқори кўрсаткични келтирамиз: Qualcomm Snapdragon 865+ процессорли Asus ROG Phone 3 ўйинбоп смартфони тегишлича 910 ва 3229 балл олган. Snapdragon 865 процессори базасидаги OnePlus 8 Pro флагмани эса битта ядро иштирокидаги имтиҳонда 911 балл олган бўлса, кўп ядроли синовда 3276 баллик натижа намоён этган.

Шунингдек, Twitter фойдаланувчиларининг ҳисоблаб чиқишларича, Apple A14 процессори ўз «аждод»и – Apple A13 моделига нисбатан тахминан 20 фоизга тезкор экан. Энди эса яна иккита етакчи чипсознинг флагманлари – Samsung корпорациясининг Exynos 1000 ҳамда Qualcomm компаниясининг Snapdragon 875 процессорларининг самарадорлик натижаларини кутамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!