Қарши олинг: Grasshopper – JavaScript’да дастурлашни ўргатувчи бепул ўйин!

  •   DiMaX
  •  2873
  •  23.04.2018 18:11

Қарши олинг: Grasshopper – JavaScript’да дастурлашни ўргатувчи бепул ўйин!

Бугунги кунда энг талабгир касблардан бири дастурчилик эканидан хабарингиз бор. Дастурлаш асосларини ўрганиш учун Ўзбекистонда ҳам кўплаб ўқув марказлари мавжуд, шунингдек, бу борада кўп билимларни онлайн курслар орқали ёки махсус дастурлар ёрдамида ҳам эгаллаш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзи талаба. Яна талаба-дастурчиларга 4 миллион сўмдан ойлик беради

Қидирув гиганти сифатида кўпроқ танилган Google компанияси эса, дастурлаш асосларини ўрганишга ҳеч қачон кеч эмас, деган қарорга келди ва буни осонлаштириш учун Grasshopper иловасини тақдим этди. Мазкур мобил дастур JavaScript бўйича бошланғич курсни ўйин тарзида тақдим этади. Ва қувонарлиси – ушбу илова мутлақо бепул бўлиб, ҳозироқ уни мана бу ҳавола орқали Google Play каталогидан юклаб олишингиз мумкин!

Grasshopper ишлаб чиқувчиларининг таъкидлашларича, улар имкон қадар оддий ва қулай илова яратиш мақсади билан бу дастурни тайёрлашган. Катта ёшлиларнинг аксарияти айнан вақти етарли эмаслиги боис дастурлашни ўрганишдан чўчишади. Янги илова – таълимий ўйин билан ишлашда эса киши ўзини унга буткул бағишлаши ҳам талаб этилмайди, дейди Google’нинг мазкур маҳсулот бўйича менежери Лаура Холмс.

Ушбу илова бошқотирмалар форматида ишланган, улар орасидаги викториналарда эса таълим натижаларини мустаҳкамлаш мумкин. Grasshopper фойдаланувчилари дастурчилик асосларини исталган вақт ва хоҳлаган жойда ўрганиб кетаверишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Master Android – мобил иловалар ясашни ўргатувчи илова!

Табиийки, Grasshopper бир кечадаёқ сиздан дастурчи ясаб бермайди. Аммо у орқали шу фаолият тури ҳақида етарлича тасаввур олишга, ўрганишни бошлашга кўмаклашади. Етарлича ҳаракат қилиб, унда бир неча машғулот ўтказсангиз, сиз соҳа атамаларини билиб оласиз, кодларнинг қандай тўғри ёзилишини ўрганасиз ва ўзингиз бирор янги код ёза оладиган бўласиз.

Ушбу таълимий ўйин Android 5.0 ва ундан кейинги талқинлардаги операцион тизим бошқаруви остидаги қурилмаларда ишлайди. Агарда қизиқсангиз, марҳамат – ушбу ҳавола орқали уни смартфонингизга ўрнатиб олинг, ишлатиб кўринг, ўрганинг...

ЎҚИНГ: Дастурлашни мобиль қурилмаларда ўргатувчи 11 илова + бонус!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.