Қарши олинг: Huawei ўзининг энг қиммат маҳсулотини тақдим этяпти

  •   DiMaX
  •  1224
  •  07.04.2020 15:48

Қарши олинг: Huawei ўзининг энг қиммат маҳсулотини тақдим этяпти

Huawei раҳбариятининг расман маълум қилишича, эртага – 8 апрель куни компания янги девайсини намойиш қилади. У хитойлик техногигантнинг қиммат маиший қурилмаси бўлади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қиммат 10 смартфон

Бу маълумотни Huawei Consumer Business Group ижрочи директори Юй Чэндун (Yu ChengDong) ҳамда вице-президент Жихао Жерри (Zhihao-Jerry) тасдиқлаган. Корпорация вице-президентининг қўшимча қилишича, янги маҳсулот компания учун аҳамиятига кўра смартфонлардан кейинги иккинчи ўринда туради.

Huawei тақдимотга ўта жиддий ёндашмоқда, аммо унинг айнан нима эканлигини ҳали-ҳануз айтмаяпти. Тахминларга кўра, бу смарт-телевизорларнинг янги флагман туркуми бўлади. Бундан бир неча кун аввал Huawei Smart Screen X65 русумли «ақлли» телевизор ҳақида маълумотлар тарқалган.

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, мазкур девайс корпуснинг ичидан чиқувчи 24 мегапикселлик олд камерага эга. У имо-ишоралар билан ҳам бошқарилади, яна 14 та динамикдан иборат кучли акустик тизими мавжуд.

Бу борадаги янгиликларни Terabayt.Uz билан кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Huawei учта арзон 5G-флагман тайёрлади – тақдимот куни ва нархлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.