Қарши олинг: Redmi 9 Prime ҳам намойиш қилинди! Лекин...

  •   DiMaX
  •  3374
  •  04.08.2020 15:51

Қарши олинг: Redmi 9 Prime ҳам намойиш қилинди! Лекин...

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди, ўзи ваъда қилганидек, бугун Ҳиндистонда онлайн тадбир ўтказди. Redmi 9 Prime номини олган қурилма унчалик ҳам янги модел эмас экан.

ЎҚИНГ: Шу ҳафтадаёқ тақдим этилаётган Redmi K30 Ultra жиҳатлари ва «жонли» суратлари TENAA’га чиқди

Redmi 9 Prime аслида 10 июнь куни Испанияда расман тақдим этилган глобал талқиндаги Redmi 9 смартфонининг Ҳиндистон бозорига мўлжалланган версияси бўлиб чиқди.

Тўғри, бу икки моделнинг ўзаро фарқлари бор, лекин ўта кам:

  1. Redmi 9 Prime смартфони янги рангдаги корпусда ҳам чиқарилган;
  2. Унинг базавий варианти 4/64 ГБлик тезкор/ички хотирага эга (Redmi 9 моделида – 3/32 ГБ);
  3. Redmi 9 Prime модели NFC чипидан маҳрум этилган.

Янги смартфоннинг қолган барча жиҳатлари у глобал Redmi 9 билан бир хил.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Redmi 9 Prime техник хусусиятларини қисқача санаб ўтадиган бўлсак, бу – диагоналига 6,53 дюймлик, резолюцияси Full HD+ форматидаги IPS-экранга эга смартфондир. Унинг «электрон юраги» сифтида MediaTek Helio G80 хизмат қилади, уни тезкор/доимий хотирасига кўра 4/64 ва 4/128 гигабайтлик вариантларида чиқаришяпти.

Смартфоннинг аккумулятори 5020 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Лекин қадоқдаги жамланмага 10 ваттлик қувватлагич киритилган. Девайсни стандарт аудиотирқиш, замонавий USB Type-C порти ҳамда инфрақизил порт билан ҳам таъминлашган.

Redmi 9 Prime афзалликларидан бири – учталик слотга бир вақтнинг ўзида иккита SIM-карта билан хотира картасини ҳам қўйиб ишлатса бўлади. Унинг квадрокамераси 13, 8, 5 ва 2 мегапикселлик датчиклардан иборат, селфилар учун эса экран тирқишига 8 мегапикселлик олд камера жойланган. 

Корпус ўлчамлари 163,3х77х9,1 миллиметрга, вазни эса 198 граммга тенг бўлган Redmi 9 Prime учун ички хотира ҳажмига қараб 133 ва 160 долларга тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)