Қарши олинг: Samsung Galaxy Note X – мутлақо ромсиз экранида бармоқ изи сканерли смартфон!

  •   DiMaX
  •  3176
  •  11.09.2018 17:07

Қарши олинг: Samsung Galaxy Note X – мутлақо ромсиз экранида бармоқ изи сканерли смартфон!

Жанубий кореялик корпорация бу йилнинг ўзида учта илғор смартфон – Galaxy S9, Galaxy S9+ ҳамда Galaxy Note 9 моделларини тақдим этди. Уларнинг учаласи ҳам кучли техник таъминотга эга, лекин айрим Хитой смартфонларига жорий этилаётган инновацион ечимлардан, янгича технологиялардан бенасиб қолган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10’нинг учта моделида ҳам дактилоскопик датчик экраннинг ўзига жойланади!

Лекин Samsung компанияси зимдан иш кўриб, аллақачон умуман ромсиз экранга ҳамда дисплейнинг ўзига интеграцияланган дактилоскопик датчикка эга Galaxy Note X фаблетини тайёрлаётган экан! Бу ҳақда The Investor нашри бугун – 11 сентябрда хабар тарқатиб, янги гаджетнинг суратини ҳам эълон қилди.

Унга кўра, Samsung Galaxy Note X корпус олд юзасининг 98 фоиз қисмини дисплей эгаллайди. Super AMOLED технологияси бўйича ишланган экраннинг тепа қисмидаги «ўйиқ»да барча керакли датчиклар жойланган. Дисплейнинг атрофида эса умуман ром деган нарсанинг ўзи йўқ!

Galaxy Note X смартфонининг дисплейига интеграция қилинган бармоқ изи сканери Qualcomm компаниясининг ишланмаси бўлиб, ультратовуш асосида ишлайди. Бунинг эвазига дактилоскопик модул ҳатто намли ёки ёғли ҳолдаги бармоқнинг изини ҳам аниқлай олади.

ЎҚИНГ: Qualcomm бармоқ изини сканерлашнинг мутлақо янги технологиясини яратди

Шунингдек, ушбу фаблетда S Pen стилуси ҳам янгиланган ва бир қатор функциялар билан бойитилган. Масалан, стилусни пиджакнинг ташқи кўкрак чўнтагига худди оддий ручкадек жойлаб қўйиб, микрофон тарзида ишлатса бўлади.

Хабарга кўра, Samsung Galaxy Note X телефонининг бошланғич версияси 128, илғор версияси эса 512 гигабайтлик доимий хотирага эга. Android Pie операцион тизим талқинига эга ушбу смартфон корпуси Corning Gorilla Glass 6 ҳимоя шишасидан тайёрланади. IP68 стандартига кўра муҳофазаланганлиги боис у 2 метргача сув остида ҳам ишлай олади.

Афсуски, Galaxy Note X смартфонининг расмий тақдимотига ҳали салкам бир йил вақт бор – Samsung уни 2019 йилнинг августида намойиш этади. Бироқ жанубий кореялик техногигантнинг аксарият мобил телефонларини Ўзбекистоннинг исталган жойидан онлайн харид қилишингиз ва бунда ҳадяга ҳам эга бўлишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!