Қарши олинг! Samsung’нинг Android Go’даги илк смартфони

  •   Saroy
  •  1326
  •  04.07.2018 15:09

Қарши олинг! Samsung’нинг Android Go’даги илк смартфони

Тармоқларда унчалик қиммат бўлмаган Samsung’нинг  Android Go’даги илк смартфони пайдо бўлди. Расмга қараб шуни айтиш мумкинки,  аппарат компаниянинг ўзида ишлаб чиқарилган  қобиқда сотувга чиқарилади

Android Go’даги қурилмаларда ҳозиргача модификация қилинган интерфейси  белгича дизайни (масалан, Nokia 1 каби)  билан чекланар эди. Бошқа ишлаб чиқарувчилар, бу борада ҳозирча шунчаки, жимлик сақлаётгандир, аммо кореялик гигант  Samsung Experience’ дан воз кечмади ва ўзининг бир нечта қўшимча иловаларини ҳам қўшди.  Samsung Max шу йўл билан трафикни тежамоқда (бундан аввал ушбу  хизмат Opera’га тегишли эди),  Smart Manager эса хотирани тозалайди ва кераксиз файлларни ўчириб ташлайди.

ЎҚИНГ:Қарши олинг, янги модель: Android Gо’ да ишлайдиган Meizu смартфонлари FCC сертификациясидан ўтди

Дизайн борасида қурилма  компаниянинг бошқа, арзон смартфонларига ўхшайди, фақат битта фарқи билан – у ҳам бўлса, экран тугмасидан фойдаланилшдир.

Миш-мишларга қараганда, янги қурилма Samsung Galaxy J2 Core, деб номланган. Гаджетнинг тавсифи ҳам маълум: 5-дюймли  дисплей Super AMOLED, тўрт ядроли Exynos 7570 чипи, 1 ГБ тезкор хотира ва 16 ГБ ички хотира.  Орқа камераси  8 мегапикселли, олд камераси  5 мегапикселли. Сиғими  2600 мАч бўлган аккумулятор қурилманинг автоном режимда ишлашига жавоб беради.

Ҳозирча ушбу қурилма турли мамлакатларда тестдан ўтказиляпти, лекин тақдимот санаси ҳали аниқ эмас.

ЎҚИНГ:Google Maps’нинг енгил талқини – Maps Go’ни исталган Android-қурилмага ўрнатамиз