Қарши олинг: Samsung Sero – «ёшларбоп» тикка телевизор!

  •   DiMaX
  •  1220
  •  30.04.2019 17:06

Қарши олинг: Samsung Sero – «ёшларбоп» тикка телевизор!

Жанубий кореялик техногигантнинг бошқа маҳсулотлари сингари, телевизорлари ҳам сифатли ва оммабоп. Samsung куни кеча Sero русумли антиқа янги моделини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! SHAASUIVG – Samsung эмас

Антиқалиги шундаки, диагоналига 43 дюймлик ушбу телевизор экрани ёнига эмас, балки бўйига узунчоқ – тиккасига жойлашган.

Компаниянинг тушунтиришича, бунда замонавий ёш авлоднинг қарашларига кўпроқ ён босилган. Зеро, ҳозирги ёшлар асосан смартфонлар билан фаол мулоқотда бўлишади; мобил қурилмалар учун яратилган контент эса вертикал форматда. Sero телевизорлари орқали ёшларнинг севимли контентларини ўзлари кўниккан форматда, фақат катта экранда томоша қилишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi TV телевизорларининг янги линейкасини намойиш этди

Samsung Sero’нинг махсус таглиги телевизорни тиккасига – вертикал ҳамда одатдагидек – горизонтал ҳолатга келтириш имконини беради.

Ишлаб чиқарувчи Sero телевизорини 60 ваттлик қувватга эга, тўрт каналли динамик билан жиҳозлаган. Афтидан, стандарт функцияларидан ташқари, Samsung уни мусиқанинг оқимли узатмалари учун медиа-тизим сифатида ёки хонадон безагининг ўзига хос бир унсури тарзида ҳам қўллашни кўзда тутган. Samsung Sero улкан фоторамка режимида ишлаши ва янграётган мусиқа учун визуализацияни акс эттириб туриши ҳам мумкин.

Sero телевизори май ойининг охирларида Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади. Унинг нархи тахминан 1600 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса атиги 999 000 сўмдан бошланувчи турли телевизорларни онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган 3,8 млрд сўмлик телевизорлар ушланди: 9 минг долларлик «таклиф» ҳам ўтмади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!